Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  3 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  13 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  11 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  15 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  55 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  433 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Биз яратган тарихни Тимур Кападзе жамоаси такрорлашига ишонамиз" News

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Биз яратган тарихни Тимур Кападзе жамоаси такрорлашига ишонамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Абдуқаҳҳор Маъруфалиев бугунги учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди ва олимпиячиларимизнинг имкониятини чамалади.

"Эсимда бор, Жанубий Корея билан ўйинда захирада қолган эдим. Рақиб дарвозамизга адашмасам 20тадан ошиқ зарба йўллаган. Зарбаларнинг аксариятини Юрий Шейкин қайтарган, айримлари тўсинга тегиб қайтган эди. Азамат Абдураимов битта аниқ зарба билан жуда чиройли тарзда дарвозани ишғол қилгани ёдимда. Кореялик футболчиларни кўрсангиз худди орқасига мотор улаб қўйгандек югурарди. Анча тез эди. Бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилганини сабаби финалда Хитойни бемалол юта олардик. 

Жанубий Кореяда Анатолий Бишовец мураббийлик қиларди. Адашмаётган бўлсам рақибнинг ҳар бир футболчисига уй ва мукофотлар ваъда қилингани ҳақида эшитганмиз. Лекин ҳақиқатдан ҳам яхши жамоа сифатида шаклланган. Ўша таркибдагиларнинг айримлари ҳозир мураббий бўлиб ишламоқда. Бугунги Жанубий Кореяга нисбатан анча кучли ва тез эди. 

Худо хоҳласа, йигитлар рақибидан устун келишади. Чорак финалда Саудия Арабистонидан устун келишди. Омад ва куч-қувват тилаймиз. Биз яратган тарихни такрорлашига ишонаман", - дейди Абдуқаҳҳор Маъруфалиев. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика