Latest news

18:11ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония (Онлайн натижа)  2 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  1 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  7 16:51КХДР — Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  242 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  5 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  8 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1

Абдумалик Ҳакимов: «Раҳбарият олдимизга олий лигага чиқиш борасида қатъий талаб қўймаган, лекин...» News

Абдумалик Ҳакимов: «Раҳбарият олдимизга олий лигага чиқиш борасида қатъий талаб қўймаган, лекин...»

Қисқа вақт ичида 1-лигада ўз ўрнини топиб улгурган Фарғонанинг “Цементчи” жамоаси ушбу мавсумни ҳам кўтаринки руҳда бошлади.
Абдумалик Ҳакимов бошчилигидаги қувасойликлар ушбу мавсум олий лига йўлланмаси учун курашиши айтилмоқда. Душанба куни биринчиликнинг 5-тур доирасида пойтахтнинг “Оқ-тепа” жамоасини қабул қилган “Цементчи” йирик ҳисобда ғалаба нашидасини сурди. Биз учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Абдумалик Ҳакимовни суҳбатга тортдик.

- Аввало, “Оқ-тепа”га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Айтишим керак, “Оқ-тепа” 1-лигада ўз ҳурматига эга клуб ҳисобланади. Шу боис, мазкур рақибга қарши ўйинга муносиб тарзда тайёргарлик кўргандик. Боз устига, сафардаги икки учрашувимизда нурсиз дурангга эришиб, очколарни бой бергандик. Шунинг учун бугунги баҳсга тайёргарлик бошқача, яъни жиддий тарзда кечди. Бугунги беллашувда омад ҳам биз тарафда бўлди. “Оқ-тепа” таркибида тажрибали футболчилар бор. Лекин бугун бизнинг йигитларда ғалабага бўлган иштиёқ кучли эди.

- Бугун шогирдларингиз рақибнинг деярли ҳар бир чиғини “ёпишнинг” уддасидан чиқди. “Оқ-тепа”га қарши ўйинга тайёргарликдан олдин жамоанинг қайсидир ўйинини кўриб чиққанмидингиз?
- “Оқ-тепа”ни “Нурафшон”га қарши ўйининг дискини топиб, мураббийлар штаби билан бирга кўриб чиққандик. Бу учрашувни футболчиларга кўрсатмасдан, рақибнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганган эдик. Шу орқали йигитларни беллашувга тайёрладик. Рақибнинг кучли тарафларини “ёпишга” ҳаракат қилдик. Ўйлашимча, буни уддаладик.

- “Оқ-тепа” ҳақида илиқ фикрлар билдирдингизку, аммо натижа йирик кўриниш олди. Ҳисоб ўйинга мосми?
- Очиғи, мен ҳисоб бундай йирик кўриниш олади, деб ўйламагандим. Албатта, майдонга чиққанимизда ғалаба учун ҳаракат қиламиз, лекин натижада ўтган йилдаги каби битта тўп фарқи бўлади, дея тахмин қилгандим. Худога шукр. Ҳимояда деярли хатосиз ўйнадик. Ҳужумчиларимиз ҳам ўзларини кўрсатишди. Бу якунда натижада ҳам ўз аксини топди. Болаларга раҳмат! Улар ўз вазифаларини бажаришди.

- “Цементчи” бош мураббийи сифатида жамоа олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилган, деган миш-мишларга ойдинлик киритиб кетсангиз.
- Бундай гап-сўзлар жуда кўп. Ҳақиқатдан ҳам олий лигагаа чиқиш режамиздан ўрин олган. Аммо олий лигага чиқиш билан иш битмайди. Жамоа бунга тайёр бўлиши керак. “Цементчи” олий лигага чиқиш йўлида ҳаракат қилаётган клуб, десак тўғрироқ бўлади. Стадионимиз, базамиз бор, ҳомийларимиз барча шароитларни яратиб беряпти. Раҳбарият олдимизга олий лигага чиқиш борасида қатъий талаб қўймаган. Ҳаракат қилинглар, агар чиқсаларинг, ўйнайсизлар, дейилган.

- Ўзбекистон биринчилигида иштирок этаётган клублар орасида фақат “Динамо” яққол олий лига даражасидаги клуб. Олий лига учун курашаётган “Оқ-тепа”, “Нурафшон” ва “Цементчи”ни бундай деб бўлмайди.
- Ҳозир “Динамо” ҳақида сўз юритяпсиз. Унутмаслик керакки, ҳамма клуб бюджетига қараб, ўз олдига мақсад қўяди. Олий лигага чиқиш қийин эмас, лекин у ерда ўрнини топиб олиш мушкул. Ҳар жойнинг қийинчиликлари бўлади. Шу жумладан, олий лиганинг ҳам ўзига яраша машаққатлари бор. Чемпионатда кучли жамоалар қатнашади. Тажрибали клублар талайгина. Тажриба ва савия ўз-ўзидан ошиб қолмайди. Бунга ҳам вақт керак. Жамоа кўплаб ўйинларда қатнашиши лозим. Биз ҳам айнан шу жиҳатга эътибор қаратган ҳолда иш олиб боряпмиз. (кулиб) Жамоани юлдузлар билан кучайтиришни эмас, юлдуз жамоа сифатида шакллантиришни мақсад қилганмиз.

- Биринчи лиганинг савияси ҳақида қандай фикрдасиз?
- Мен иккала лиганинг савиясида катта фарқ бор, деб ўйламайман. Асосий фарқ, жамоаларнинг бюджетида. Айнан шу жиҳат бўйича сезиларли даражада фарқ бор. Ўйин борасида катта фарқни кўрмаяпман. Сабаби, ўтган йили ҳам, бу йил ҳам Ўзбекистон Кубоги баҳсларида узоқроққа боришга ҳаракат қилдик. 2015 йил ростдан ҳам узоқроққа бордик. Мамлакатимизнинг гранд клуби “Пахтакор” билан тўқнаш келдик. Бу йил “Навбаҳор” билан учрашдик. Биласиз, наманганликларнинг бу йилги таркиби жуда кучли. Ўзаро ўйинда иккала лига орасидаги кичкина фарқ учрашув олий лига жамоасининг ғалабаси билан якунланишига замин яратди.


Фурқатбек НИШОНОВ суҳбатлашди.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика