Зафар Холмуродов ва Муроджон Исмоилов бошчилигидаги жамоалар 1-ўринни эгаллашди
02 nov 2024 12:06
News
Зафар Холмуродов ва Муроджон Исмоилов бошчилигидаги жамоалар 1-ўринни эгаллашди
Ғарб минтақасида "Насаф-Фарм" клуби барчадан кўпроқ очко тўплаб, 1-ўринни эгаллади. Ушбу жамоани айни пайтда Қашқадарё футболи афсоналаридан бири Зафар Холмуродов бошқариб бормоқда.
Шарқ минтақасида эса "Цементчи" клуби биринчи бўлди. Бу жамоада тажрибали Муроджон Исмоилов бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.
ФарДУ клуби ҳужумчиси Ризо Айвазов 22 та гол билан чемпионат тўпурари бўлди. "Қизириқ" вакили Дилшод Хушбаков ҳисобида 20 та гол бор. "Насаф-Фарм"дан бир йўла икки футболчида (Шерали Расулов ва Сардорбек Саидов) 16 тадан гол бор. Собиқ тўпурар Зафар Холмуродов ўз шогирдларига қандай кўп гол уришни ўргатаётганига шубҳа йўқ.
Энди Биринчи лигада ҳар бир минтақада дастлабки 4 ўринни банд этган клублар плей-офф босқичида иштирок этишади.




Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments