Latest news

18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  4 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  11 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  2 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1

А Серия. 3:0... 3:3 ва Кулибалининг автоголи "Наполи"га аламли мағлубиятни тақдим этди News

А Серия. 3:0... 3:3 ва Кулибалининг автоголи "Наполи"га аламли мағлубиятни тақдим этди

Италия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган «Ювентус» ҳамда «Наполи» ўртасидаги драма якунланди.

Баҳснинг 66 дақиқасига қадар туринликлар Данило, Гонсало Игуаин, Криштиану Роналдунинг голлари эвазига йирик 3:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишди ва ғалаба деярли қўлга киритилаётгандек эди. Бироқ, аввалига, меҳмонлар аъзоси Константинос Манолас, кейин эса Ирвинг Лосано ҳамда Жованни Ди Лоренцо «кекса сениора» посбони Войцех Щеснийни доғда қолдириб, ирода кўрсатган ҳолда мувозанатни тенглаштиришди.

Ҳакам томонидан асосий бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса неаполликлар ҳимоячиси Калиду Кулибали кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб, жамоасига аламли мағлубиятига сабабчи бўлиб қолди.

Ювентус – Наполи 4:3 (2:0, 2:3)

«Альянц Стэдиум»

Голлар: 1:0 – 16 Данило, 2:0 – 19 Игуаин, 3:0 – 62 Роналду, 3:1 – 66 Манолас, 3:2 – 68 Лосано, 3:3 – 81 Ди Лоренцо, 4:3 – 90, автогол Кулибали.

Ювентус – Шесний, Алекс Сандро, де Лигт, Де Шильо (Данило, 15), Бонуччи, Пьянич, Матюиди, Хедира (Джан, 60), Дуглас Коста, Игуаин (Дибала, 76), Роналду.

Наполи – Мерет, Кулибали, Ди Лоренцо, Манолас, Гулям (Мариу Руй, 46), Фабиан Руис, Зелиньски, Инсинье (Лосано, 46), Аллан (Элмаз, 74), Кальехон, Мертенс.

Огоҳлантиришлар: Гулям (40), Ди Лоренцо (44), Матюиди (52), Алекс Сандро (80), Дуглас Коста (83), Элмаз (90).

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика