Latest news

22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  2 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  9 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3

23та ўйиндан сўнг "Пахтакор" яна ўз майдонида "Локо"га мағлуб бўлди News

23та ўйиндан сўнг "Пахтакор" яна ўз майдонида "Локо"га мағлуб бўлди

Кеча Суперлигада мавсумнинг ҳал қилувчи баҳсларидан бири ўтказилди.

Кўпчилик бу ўйинни чемпионликни ҳал қилувчи беллашув деди. Балки шундайдир, аммо Суперлига тугашига ҳали 6та тур бор. Шундай экан, ҳозирдан шошилмаган маъқул.

Аммо факт шуки, "Пахтакор" ўз майдонида "Локомотив"га ютқазиб қўйди. Кубок ўйинида "Пахтакор" "Локо"га умуман имконият қолдирмасдан 4:0 ҳисобида зафар қучганди. Лекин кечаги беллашувда мана шу шиддат кўринмади. "Локомотив" барибир чемпионат баҳсига бошқача муносабатда бўлди.

Кечаги ғалабадан сўнг "Локомотив" "Пахтакор"нинг ўз майдонида давом этган 23та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. Ҳа, "Пахтакор" охирги марта ўз уйида 2017 йилги мавсумнинг 7-турида айнан "Локомотив"га ютқазиб қўйганди. Ўшанда Марат Бикмаевнинг дубли "темирйўлчилар"га 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди.

Шундан сўнг "Пахтакор" ўз майдонида 11та учрашув ўтказиб ҳаммасида ғалаба қозонган, бу йилги Суперлиганинг биринчи босқичида ҳам 11 бор майдонга тушиб 6та ғалаба ва 5 дуранг қайд этганди. Иккинчи босқичда жамоа ўз майдонида иккита учрашув ўтказди ва шундан бири мағлубият билан якунланди.

Шундай қилиб "Пахтакор"нинг ўз майдонида давом этиб келган 23та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига яна "Локомотив" барҳам берди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика