Latest news

15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  0 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  6 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  1 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  1 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  18 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  11 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  10 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7

Умид Аҳмаджонов «Про» лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар билан учрашди News

Умид Аҳмаджонов «Про» лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар билан учрашди

Айни пайтда Тошкент шаҳрида футбол бўйича мураббийлар учун «Про» лицензияси ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур курсларда 21 нафар мураббий иштирок этмоқда. Малака ошириш курсларида Туркманистон, Ҳиндистон, Таиланд, шунингдек, Суперлигада фаолият олиб бораётган мураббийлар ҳам таҳсил олишмоқда. Бугун Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мазкур курсларда ўқиётган мураббийлар билан учрашди. Унда FIFA ва AFC инструктори Ислом Аҳмедов, Рўзиқул Бердиев, Нўъмон Ҳасанов, Даврон Файзиев, Ҳамиджон Актамов, Жасур Абдураимов, Рустам Абдуллаев ҳамда Баҳром Ҳайдаров каби мураббийлар ҳам иштирок этишди.
 
Умид Аҳмаджонов учрашувни бошлар экан, футболни ривожлантиришда мураббийларнинг роли беқиёс эканлигини айтиб ўтди.
 
«Футболни ривожланишида сиз – мутахассисларнинг роли жуда катта. Мураббийлар савиясини оширмай туриб, футболни юқори поғонага кўтариб бўлмайди. Юртимизда футболни ривожлантириш йўлида ҳамжиҳатликда иш олиб боришимиз лозим. Шу мақсадда, Суперлига мураббийларидан иборат кенгаш тузишни ва ушбу кенгашга тегишли ваколатлар беришни режалаштирмоқдамиз. Кенгашда сизлар ҳам бўласизлар. Фаолликни ошириб, юртимиз футболи равнақини юксакларга кўтаришимиз лозим», – деди Умид Аҳмаджонов.
 
Йиғилиш давомида шунингдек, мураббийларимиз малакасини ошириш учун уларни хорижий клубларда малака оширишлари, дунёнинг етакчи клублари академияларида иш ўрганиб қайтишлари кераклиги таъкидлаб ўтилди.
 
Дўстона руҳда кечган учрашувда мураббийлар Умид Аҳмаджоновга ўз таклифларини бериб, фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
 
Учрашувдан сўнг ўқув-курсида инструктор сифатида фаолият олиб бораётган Ислом Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.
 
«Бу йилги ўқув курслари Европа стандартлари асосида ташкил этилмоқда. Авваллари бундай курслар 6 ой бўларди. Энди эса 1 йил давом этади. Ҳозирча иккита модуль якунланди. Футбол талаблари ўзгариб бормоқда. Мураббийларимиз таҳлиллар асосида қилиниши лозим бўлган ишларни тушунишмоқда. Ушбу курс орқали биз Суперлига, Пролигада фаолият олиб бораётган мураббийлар билан доимий равишда алоқада бўламиз. Курс қизиқ ўтмоқда. Мен мураббийларимиз учун хурсандман», – деди Ислом Аҳмедов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика