Latest news

20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  1 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  9 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  8 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9

Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ" News

Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"

Суперлиганинг биринчи давраси ОКМК учун турли кайфиятда ўтди — мавсумни яхши бошлаган жамоа давра охирига келиб, анча очко йўқотди.

Жамоанинг мудофаа чизиғи вакили Авазбек Ўлмасалиев "Машъал" билан ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.

- Биринчи даврани жуда яхши бошладинглар, аммо кейин натижалар сусайди. Бунга асосий сабаб нимада деб ўйлайсиз?
- Ҳа, ростдан ҳам бу йил бошида яхши старт олдик Аммо ФИФА кунлари сабабли ўйинлардаги узилиш бизга таъсир қилди, деб ўйлайман. Танаффусдан қайтганимиздан кейин ўйинимиз аввалгидек чиқмади. Ритмни йўқотдик, жисмоний ва руҳий тайёргарликка ҳам таъсири бўлди.

- Умумий манзарада Суперлига сизда қандай таассурот қолдирди?
- Бу йилги Суперлигада рақобат анча кучайганини барча кўриб турибди. Жамоаларнинг очколари жуда яқин — бу турнир жадвалида ҳам акс этган. Лекин ОКМК ўзига хос ўрни бор жамоа ва ҳозирги натижа бизга хос эмас. Худо хоҳласа, иккинчи даврада ўз ўрнимизни албатта қайтарамиз.

- ОКМК иккинчи даврада чемпионлик йўлида рақобатлаша оладими?

- Албатта! Биз ҳали ҳеч нарса тугади деб ўйлаганимиз йўқ. Олдимизда кўп ўйинлар бор, имкониятлар ҳам бор. ОКМК ҳар мавсумда охиригача курашади — бу йил ҳам шундай бўлади, деб ишонаман.

- Биринчи даврада қайси ҳужумчига қарши ўйнаш энг мураккаб бўлди?
- Ростини айтсам, ҳали бундай футболчи чиқмади!

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика