Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди
06 jul 21:57
News


Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди
"Пахтакор" – "Навбаҳор" 2:0
Бош ҳакам: Найим Қосимов
Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов
Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов
Назоратчи: Тимур Галеев
ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов
АВАР ҳаками: Александр Сидоров
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
Голлар: 1:0 – 21, Фламарион (Маҳмуд Маҳамаджонов), 2:0 – 65, Игорь Сергеев
"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 11.Игорь Сергеев (94.Брайан Риаскос, 68), 21.Башар Ресан (30.Отабек Жўрақўзиев, 87), 23.Абдурауф Бўриев (9.Иброҳим Ибрагимов, 68), 27.Сардор Собирхўжаев (8.Диёр Холматов, 87), 44.Маҳмуд Маҳамаджонов, 50.Фламарион (17.Достонбек Ҳамдамов, 76), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов
Захира: 1.Никита Шевченко, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 20.Дилшод Абдуллаев, 22.Умар Адҳамзода
"Навбаҳор": 1.Умиджон Эргашев, 7.Азимжон Аҳмедов (8.Шоҳмалик Комилов, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев (29.Педро Аугусто, 82), 12.Саидазамат Мирсаидов (19.Мирзоҳид Ғофуров, 46), 13.Бенжамен Теиди, 17.Русланбек Жиянов (55.Комилжон Тожидинов, 82), 33.Сергей Карпович, 36.Гильерме Гедеш, 37.Алишер Одилов (71.Наврўзбек Иминжонов, 73), 70.Аббос Ғуломов, 99.Игор Габриэл
Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 24.Достонбек Абдулҳаев, 32.Муҳаммадбобир Мўйдинов
Огоҳлантиришлар: Гильерме Гедеш (14), Аббос Ғуломов (40), Шоҳмалик Комилов (78), Башар Ресан (83)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ўйин якунланди.
90+2. Бу сафар Ҳамдамов яккама-якка вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
90. Риаскос "Навбаҳор" дарвозабони билан яккама-якка вазиятда ноаниқ зарба йўллади.
87. "Пахтакор"яна икки ўзгаришга қўл урди.
82. "Навбаҳор"да икки ўзгариш содир бўлди.
78. Комилов Ибрагимовга қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди.
76. "Пахтакор"да футболчи алмашди.
73. "Навбаҳор"да ўзгариш бўлди.
70. Фламарион ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди, унинг зарбаси йўлига Игорь Габриэл тўғаноқ бўлди.
68. "Пахтакор" икки ўзгаришга қул урди.
65. ГОЛ! Сергеев! "Навбаҳор" дарвозабонининг қўпол хатосидан сўнг ундан тўпни олиб қўйган "Пахтакор" ҳужумчиси осонлик билан дарвозани ишғол қилди!
63. "Навбаҳор"нинг стандарт вазияти Назаровнинг қўлларига тўп келиши билан якунланди.
60. Гедешнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
59. "Навбаҳор" бир дақиқа ичида кетма-кет икки маротаба рақиб дарвозасининг тўсинини нишонга олди. Дастлаб Ўринбоев, сўнгра Ғофуровга омад кулиб боқмади.
55. Комиловнинг қўпол хатосидан сўнг Сергеев ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади, унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
53. "Навбаҳор"нинг бурчак узатмасини Сергеев бартараф этди.
50. Комиловнинг 20-25 метрлар масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.
Биринчи бўлим якунланди.
45+4. Башар Ресан рақиб жарима майдонида бир ҳимоячини ажойиб тарзда алдаб ўтиб, чап оёқда узоқ пастки бурчакни нишонга олди, аммо унга бироз аниқлик етишмади.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
45. "Пахтакор"нинг стандарт вазияти кетма-кет икки зарба билан якунланди. Бирини ҳимоячи қайтарди, иккинчисини дарвозабон эгаллаб олди.
44. Яна Фламарионга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.
40. Ғуломов ҳужумда фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.
❌ Гол инобатга олинмади. ВАР монитори орқали вазиятни кўрган ҳакам Одилов тўпга қўл билан ўйнаган деб топди.
34. Ўринбоевнинг ажойиб пасидан сўнг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Алишер Одилов ҳисобни тенглаштирди!
30. Маҳамджоновнинг узатмасини Фламарион бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйишга ҳаракат қилди, Эргашев тўпни эгаллаб олди.
21. ГОЛ! Фламарион ҳисобни очди! Чап қанотдан марказ томон ҳаракатланган бразилиялик футболчи рақиб дарвозасининг пастки бурчагини аниқ нишонга олди.
20. Карповичнинг пасидан сўнг Одилов рақиб жарима майдонига кириб бориб, чап оёқда зарба йўллади. "Пахтакор" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.
18. Одиловга нисбатан фол ишлатилди.
16. Ресаннинг узатмасидан сўнг жарима майдонидаги Фламарион бош билан аниқ зарба йўллай олмади.
14. Гедеш майдон марказида Фламарионга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
6. Сергеевнинг пасидан сўнг рақиб жарима майдонида Ресан тўпни ўзига тўғрилай олмади.
2. Майдон марказига яқин нуқтада Фламарион йиқитилди.
1. Ўйинни меҳмонлар бошлади.
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Навбаҳор" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.
Similar news

Comments
Ўйинга холис бахо беринг, куйингма, ўксима, қайғурма ХАММАдан қолади, бу дунё!
Олға Пахтакор!!
Сизларга сабр, олға Пахтакор 2-0!!
Озгина сабр қиласлар, ўтиб кетади.