Latest news

20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  13 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  29 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Тимур Кападзе: "Ҳисобдан қониқдингизми? Мағлубиятдан хеч ким қониқмайди" News

Тимур Кападзе: "Ҳисобдан қониқдингизми? Мағлубиятдан хеч ким қониқмайди"

"Насаф" - "Олимпик" учрашувидан сўнг (2:0) меҳмонлар устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин ўтди. Қорли шароит иккала жамоага ҳам ўз ўйинини кўрсатишга ҳалал берди. Жамоамиз анчадан бери ўйин ўтказмагани билиниб қолди. "Насаф" ОЧЛда иккита ўйин ўтказди ва айни пайтда формага тушиб олганлиги кўриниб турибди.

Биз сўнгги ўйинни Туркиядаги йиғинда ўтказгандик. Деярли бир ой бўлди. Келганимиздан сўнг ҳам қорли шароит тўсқинлик қилди. Қор ёғгани сабабли "Машъал"га қарши ўйинимиз 50 дақиқа бўлганди. Шу сабабли тайёргарлик жараёнида озгина қийинчиликлар бўлди. 

Бугунги об-ҳаво ҳам ўз таъсирини ўтказди деб ўйлайман. Лекин умуман олганда, яхши учрашув бўлди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Майдондаги йигитлар бугун ҳаракат қилишди", - деди Кападзе ўйин ҳақида. 

- Ҳисобдан қониқдингизми? 

- Албатта қониқмадим. Мағлубиятдан хеч ким қониқмайди. Барча ғалаба учун майдонга тушади. Лекин вазиятга реал қарашимиз керак. Гол бўлган вазиятни яна қараб чиқамиз. Қандай хато қилганимизни кўриб, хулоса қиламиз. 

- Бугун "Олимпик"да жароҳат сабаб икки марказий ҳимоячи ўйнамади. Уларнинг йўқлиги бугунги мағлубиятга таъсир қилди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқотишлар... Нафақат икки ҳимоячи, балки ҳужумчимиз ҳам учрашувда иштирок этмади. Йўқотишлар бор, лекин уларнинг ўрнига майдонга тушган йигитлар ҳам яхши ўйин кўратишди, улар учун ҳам имконият бўлди. Улар бўлганида (марказий ҳимоячилар) албатта яхшироқ бўларди.

- Ўйин суръати юқори бўлмасада, Акбар Абдирасулов қизил карточка олди. Буни нима билан изоҳлаган бўлардингиз? Унда тартиб билан боғлиқ муаммо борми? 

- Бу бўлиб турадиган нарса. У позицияни тўғрироқ эгаллаганида бундай ҳолатгача олиб келмасди. Лекин, ҳар икки вазиятда ҳам - бирида қарши ҳужум, иккинчисида бирга-бир вазиятда сариқ карточка олди. Бундай ҳолатларни албатта кўриб чиқамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика