Latest news

15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  1 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  1 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  6 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  22 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1

“Шўртан” ПФК – чорак асрга бир қадам! News

“Шўртан” ПФК – чорак асрга бир қадам!

Tags :  Шўртан
Бугун, 7 ноябрь куни, “Шўртан” профессионал футбол клуби ўзининг 24 йиллик ёшини қарши олмоқда.

Барчага маълумки, 1994 йилда ташкил этилган “Шўртан” клуби орадан ўтган давр мобайнида мамлакатимиз ва Осиё футболида ўзига яраша из қолдиришга муваффақ бўлди.
Жумладан, жамоа 2004 йили Ўзбекистон биринчи лигасида энг юқори поғонани эгаллади ҳамда шу муносабат билан 2005 йили олий лигада дебют қилди. Биринчи лига ғолиблигига “Шўртан” иккинчи маротаба 2014 йили ҳам эришди.

2010 йилги мавсум жамоа учун анча эсда қоларли тарзда кечди. “Оқ бўрилар” мамлакат кубоги финалигача етиб келишди. Олий лига мусобақасида эса ўз тарихларидаги энг юқори – 4-ўринни банд этишди. Бунинг меваси ўлароқ, Ғузор жамоаси кейинги мавсумда халқаро аренада ўз дебютини нишонлади. ОФК кубоги-2011 турнирида “Шўртан” 1/8 финалгача юриш қилди.

Клуб музейи 2015 йили яна бир соврин билан бойиди – ғузорликлар ЎзПФЛ кубогида ғолибликни қўлга киритишди.

Жамоа бугунги кунда Ўзбекистон Про-лигасида тўп сураётган бўлишига қарамай, “Шўртан”дек ўзига хос ва мос клубни юртимиз футбол шайдолари ҳар доимгидек баланд ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олишади. “Шўртан”нинг ашаддий ишқибозлари эса жамоани ҳар қандай ҳолатда ҳам ардоқлашади ва севишади.

Умид қиламизки, жамоамизнинг навбатдаги муваффақиятларини мухлисларимиз узоқ кутиб қолишмайди. Улар бизни мунтазам равишда қўллаб-қувватлашмоқдами, демак, биз ҳам яқин вақт ичида уларни юксак натижаларимиз билан хурсанд қилишга мажбурмиз.

Қадрли ва азиз мухлисларимиз, 24 йилдан буён “Шўртан” билан ёнма-ён, елкама-елка туриб келаётганингиз учун Сизга чуқур МИННАТДОРЧИЛИГИМИЗНИ изҳор қиламиз! Ҳамма-ҳаммага раҳмат!

Алоҳида ТАШАККУРНИ эса жамоамиз тузилган илк кундан бошлаб, яъни 1994 йилнинг 7 ноябридан берибизга яқиндан ғамхўрлик қилиб келаётган, клубни бир зумга ҳам эътиборсиз қолдирмайдиган бош ҳомийимиз – “Шўртаннефтгаз” МЧЖга билдириб қоламиз!

Rating: +8   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика