Latest news

17:25Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  34 17:09"Бунёдкор" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  1 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  17 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  8 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  6 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  18

"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи News

"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи

"Барселона" Осиё турнеси бошланишидан олдин баъзи футболчиларидан қутилмоқчи.

Каталонликлар бир ҳафта ичида ярим ҳимоячи Ориол Ромеу ва дарвозабон Иньяки Пенья билан шартномаларни бекор қилишни, шунингдек, ҳужумчи Пау Викторни сотишни хоҳламоқда.


Ромеу ва Пеньянинг шартномалари яна бир йил амал қилади ва агар шартномалар муддатидан олдин бекор қилинса, улар қолган маошнинг бир қисмини оладилар. Ярим ҳимоячига Ла Лига клублари, жумладан, ўтган мавсумда Ромеу ижара асосида ўйнаган "Жирона" қизиқиш билдирмоқда.


Пеньяга хорижий клублардан таклифлар бор, лекин дарвозабон Примерада қолишни хоҳлайди.


"Барса" Викторни 10 миллион еврога сотишга ёки унинг ҳуқуқларининг ярмини 5 миллион еврога сотиб, қайта харид қилиш ҳуқуқи билан бериб юборишга тайёр. Манбага кўра, ҳужумчи жамоа билан турнега бориши эҳтимолдан холи эмас, лекин унинг келажаги барбир сўроқ остида.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика