Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  15 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  32 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Санжар Турсунов: "Мен ўйновчи мураббий эмасман" News

Санжар Турсунов: "Мен ўйновчи мураббий эмасман"

"Локомотив" қишки трансферлар вақтида таркибга собиқ футболчиларини ортга қайтарди.

2004-2013 йил "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилган Санжар Турсунов эндиликда яна "Локо"да тўп тепади. Футболчи янги мавсум олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 


- "Локомотив" янги мавсумга тайёрми?

- Жамоа биринчи турга тайёр. Жароҳат олган футболчилар йўқ. Фақат дисквалификация сабаб ўтказиб юбориганлар бор. Қишки йиғин режадагидек ўтди. Нафақат илк тур балки чемпионатга тайёрмиз. 

- Санжар Турсуновни бу йил кўпроқ қайси функцияда кўрамиз? Футболчи ёки ўйновчи мураббий?

- Мен мураббийлар штабининг ишига аралашмайман. Мен ўйновчи мураббий эмас, футболчиман. Фақат жамоадаги ички муҳитга жавоб бераман. 

- "Локомотив" охирги йилларда совриндорлар ҳаритасидан йўқолиб қолди. Бугун жамланган таркиб билан жамоа юқори ўринларга курашишга салоҳияти етадими?

- Ҳозир юқори ўринларга ҳаракат қилмаймиз. Бизнинг ўз йўналишимиз ва лойиҳамиз бор. Лекин "Локомотив" чемпионликка курашмайди, дегани эмас. Режаларимиз амалга ошадиган бўлса, аввалги "Локомотив" қайтади. Таркиб ҳақида гапирдингиз. Мен шу жамоадаги барчага ишонаман. Улар мен учун барча жамоадан устун туради. Бу мени жамоам. Улар билан бирга ўйнайман. Масалан "Жирона"ни ҳеч ким кутмаган эди. 

- "Локомотив"ни "Жирона"га ўхшатиш мумкинми?

- "Жирона" эмас, "Локомотив" бўлиши мумкин. "Лестер" ўз вақтида чемпион бўлган. Биз ҳар бир жамоага рақобат туғдира оламиз. 

- Шахсан сиз учун қайси ўйин муҳим принципиал аҳамиятга эга бўлади?

- Мен учун барча ўйин принципиал. Бундай жамоалар кўп ва бу албатта яхши. Биринчиси дерби, иккинчиси собиқ жамоам, ундан ташқари совринли ўринларга курашадиган жамоалар. Бошқа жамоалар ҳам қайсидир паллада принципиал бўлади. Умуман олганда ҳаммаси яхши бўлади. 

Rating: -1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика