Latest news

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "China Cup-2019" мусобақасида қатнашиш учун Хитойга йўл олди News

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "China Cup-2019" мусобақасида қатнашиш учун Хитойга йўл олди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 21-25 март кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган "China Cup-2019" халқаро мусобақасида иштирок этиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Эктор Купер бошчилигидаги делегациямиз аъзолари бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да Тошкент - Пекин - Наннинг йўналиши бўйлаб Хитойга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, "China Cup-2019" халқаро мусобақасида Ўзбекистон, Уругвай, Хитой ва Тайланд терма жамоалари куч синашади. Ўзбекистон мусобақани 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Хитой эса 21 март куни Тайланд билан куч синашади. Ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар 25 март куни финалда ўзаро тўқнаш келишади. Шунингдек, ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушишади.


Дарвозабонлар: Акбар Тўраев (АГМК), Санжар Қувватов ("Пахтакор"), Жавоҳир Илёсов ("Локомотив").

Ҳимоячилар: Егор Кримец ("Пахтакор"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Достонбек Турсунов ("Ренофа Ямагучи"), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Олег Зотеев ("Локомотив"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Акмал Шораҳмедов (АГМК), Даврон Ҳошимов ("Локомотив").

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ"), Отабек Шукуров ("Шаржа"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Сардор Мирзаев ("Локомотив"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Жавоҳир Сидиқов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Сеул").

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев ("Пахтакор"), Темурхўжа Абдуҳолиқов ("Локомотив"), Элдор Шомуродов ("Ростов").

 

Rating: +41   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика