Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

“Лестер Сити” вертолёт ҳалокати юзасидан баёнот берди News

“Лестер Сити” вертолёт ҳалокати юзасидан баёнот берди

Англиянинг “Лестер” клуби расмий вакилларидан бири кеча бўлиб ўтган нохуш воқейлик юзасидан расмий баёнот берди.

Кеча “Лестер” клуби президенти Вичай Шриваддханапрабха Англия Премьер-лигаси 10-тури доирасидаги “Вест Хэм”га қарши учрашувдан сўнг ўз вертолётида уйга қайтаётганда ҳалокатга учраганди. Вертолёт ҳавога кўтарилганидан бир неча сония ўтиб, “Кинг Пауэр” стадиони ёнидаги автомобиллар турар жойига қулаб тушган ва ёниб кетганди. 

“Биз Лестершир полицияси ҳамда фавқулодда вазиятлар ходимларига ёрдам беряпмиз. Тез орада клуб томонидан бўлиб ўтган нохуш воқейликнинг барча тавсилотлари расмий равишда эълон қилинади. Ҳозирча айтиб ўтилганидан ташқари қўшимча маълумот тақдим эта олмаймиз”, - дейилади “Лестер” клуби расмий сайтидаги хабарда.

Британия матбуотида тарқатилган хабарларга кўра, “Лестер” президенти вертолёт бортида бўлган ва у воқеа жойининг ўзида вафот этган. Шриваддханапрабха 2010 йилда “Лестер”ни харид қилган эди. Жамоа мавсум-2015/16да ўз тарихида илк бор Англия чемпиони бўлганди. 

Rating: -18   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика