Latest news

13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  1 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  6 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  15 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  12 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8

"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса... News

"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...

"Реал" ва бошқа жамоалар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 2 йилда бир марта ўтказишни таклиф қилди.

ESPN хабарига кўра, турнирни тез-тез ўтказишни Европа ва Жанубий Американинг даромадларини оширишга қизиққан бир қатор клублар қўллаб-қувватламоқда. Ислоҳот бўйича расмий сўров ҳозирча келиб тушмаган, аммо бир неча топ-клублар раҳбарлари ФИФА вакиллари билан бундай имкониятни муҳокама қилган.


Хабарларга кўра, ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати натижаларидан мамнун, лекин ҳозирда турнирни тез-тез ўтказишни "амалга ошириб бўлмайди" деб ҳисоблайди. Якунланган мусобақа натижаларига кўра, иштирокчи клублар ўртасида 1 миллиард доллар тақсимланди ва ФИФА бу миқдордаги суммани ҳар икки йилда йиғиш имконсиз деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, ФИФА клублар жаҳон чемпионатини икки йилда бир марта ўтказиш УЕФА билан низога олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди, бу эса ташкилот манфаатларига зиддир. Жаҳон футболини бошқарувчи орган мавжуд футбол тақвимининг мураккаблигини ҳам қайд этмоқда.

Ҳозирда ФИФА кейинги клублар ЖЧ 2029 йилда ўтишига тайёргарлик кўрмоқда. Турнирни ўтказиш учун потенциал даъвогарлардан бири сифатида Қатар кўриб чиқилмоқда.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика