Latest news

22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  0 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  1 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1

“Лестер” эгаси жойлашган вертолётнинг ҳалокат сабаби маълум қилинди News

“Лестер” эгаси жойлашган вертолётнинг ҳалокат сабаби маълум қилинди

Хабар берганимиздек, кеча Англиянинг “Лестер” клуби хўжайини Вичай Шриваддханапрабх жойлашган вертолёт ҳалокатга учраган эди.

“Лестер” кеча Англия Премьер-лигаси 10-тури доирасидаги учрашувда “Вест Хэм” клубини қабул қилиб, дуранг (1:1) қайд этди. Айнан мана шу ўйин якунланганидан сўнг клуб хўжайини одатдагидек ўз вертолётида уйга қайтишга тараддуд кўради. 

Вертолёт ҳавога кўтарилганидан бир неча сония ўтиб, “Кинг Пауэр” стадиони ёнидаги автомобиллар турар жойига қулайди. BBC берган хабарга таянсак, ҳалокатга вертолётнинг дум қисмидаги винтнинг ишламай қолгани сабаб бўлган. 

Британия матбуотида тарқатилган хабарларга кўра, “Лестер” президенти вертолёт бортида бўлган ва у вафот этган. Ҳозирча расмий хабар берилмаяпти. Шриваддханапрабха 2010 йилда “Лестер”ни харид қилган эди. Жамоа мавсум-2015/16да ўз тарихида илк бор Англия чемпиони бўлганди. 

Rating: -27   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика