Latest news

15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  6 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  1 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  15 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  20 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  10 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3

Жалолиддин Машарипов: "Австралиядан аламимизни олмоқчимиз" News

Жалолиддин Машарипов: "Австралиядан аламимизни олмоқчимиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Ал-Айнда навбатдаги машғуолтни ўтказди.

Футболчиларимиз Австралияга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Машғулотлар якунига етгандан кейин терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Австралияга қарши ўйин олдидан ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Япониядан учралган мағлубият бизга қўшимча мотивация бўлиб хизмат қилади. Одатда, жамоа мағлубиятга учраса, кўпчиликда тушкунлик кайфияти бўлиши мумкин. Лекин бизда Японияга қарши ўйиндан кейин иштиёқ катта. Биз японларга қарши муносиб курашдик. Чиройли ва мазмунли ўйин намойиш қилдик. Австралия билан ҳам мана шундай курашамиз. Охиригача. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Рақибдан қўрқиш, чўчиш умуман йўқ. Японияга қарши ўйинда қандай ўйнай олишимизни кўрсатдик. Австралияга қарши бундан ҳам кучлироқ ўйин намойиш қиламиз.

Австралия терма жамоаси аъзолари кўпроқ юқоридан тўп узатмаларини амалга ошириб, бош билан ўйнашни маъқул кўради. Шундан келиб чиқиб, уларга қарши ўйинда тўпни ерда сақлашга, кўпроқ қисқа паслар билан рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз. Қатардаги Осиё Кубогида Австралия бизни 6:0га мағлубиятга учратган. Нимчорак финал баҳсида ана ўша мағлубият учун аламимизни олмоқчимиз. Худо хоҳласа, ғалаба биз томонда бўлади", - дейди Машарипов.

Rating: +55   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика