Latest news

07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  3 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  4 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7

Бугун Туркманистон клуби ОФК кубогини қўлга киритиши мумкин News

Бугун Туркманистон клуби ОФК кубогини қўлга киритиши мумкин

Бугун Ироқнинг Басра шаҳрида ОФК кубоги мусобақаси финал учрашуви бўлиб ўтади.

Унда Ироқнинг "Эйр Форс Клуб" ва Туркманистоннинг "Олтин Аср" клублари тўқнаш келишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Маълумот учун, "Эйр Форс" охирги икки йил ОФК кубогини ҳеч кимга бермай келмоқда. 2016 йил жамоа финалда Ҳиндистоннинг "Бенгалуру", 2017 йил Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини мағлуб этганди. Агар Ироқ клуби бу сафар ҳам ғолиб бўлса "Ал Қувайт"нинг рекордини такрорлайди. Ушбу клуб ҳам уч марта ОФК кубогини қўлга киритган.



Туркманистон клуби ўз тарихида илк бор ОФК кубоги финалига чиқишга эришди. Агар "Олтин Аср" финалда зафар қучса ОФК кубогини қўлга киритган иккинчи Марказий Осиё клубига айланади. 2011 йил Ўзбекистоннинг "Насаф" клуби мусобақада чемпион бўлганди.



ОФК кубоги-2018. ФИНАЛ. 27 октябрь 2018 йил.
Басра, Ироқ. "Sport City Stadium" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти)


"Эйр Форс Клуб" (Ироқ) - "Олтин Аср" (Туркманистон)

Бош ҳакам:
Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар)
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри, Сауд Аҳмад Ал Макалех (иккиси Қатар)
Захира ҳаками: Ҳамис Муҳаммад Ал Марри (Қатар)
Назоратчи: Перейра Вальтер Эдвард (Ҳиндистон)
Комиссар: Талал Маҳд Али Ал Сваилмейн (Иордания)


Rating: +8   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика