Latest news

12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  0 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  32 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди? News

Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?

Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси бугун "Mirabror Usmanov Cup-2025" доирасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан тўқнаш келади.

"Ўртоқлик учрашувлари бўлса ҳам ушбу мусобақага жиддий эътибор қаратганмиз. Эртанги учрашувда ғалаба қозониш учун боримизни берамиз. Ўзбекистон билан сўнгги Осиё Кубокларида тўқнаш келган эдик ва келажакда ҳам ушбу жамоа билан ўйнаймиз.

Ўзбекистон анча кучли терма жамоа. Эртанги ўйин қизиқарли бўлишини кутяпман. Биз ушбу мусобақа орқали ўз мақсадларимиз сари қадам қўйишда давом этишни мақсад қилганмиз" - дея фикр билдирди "Ал-Ула" футболчиси Файсал Ал Асмари.


"Ёзги танаффусдан сўнг яна майдонга қайтдик ва Ўзбекистонга қарши учрашувга тайёргарлик кўришда давом этяпмиз. Кўпчилик футболчилар ўз клублари билан мавсум олди йиғинларда иштирок этишмоқда. Энди эса биз терма жамоа йиғинига келиб қўшилдик.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон ва Японияга қарши ўйнаймиз. Осиё "гигант"лари. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, биз яқиндагина клубларимиз билан йиғинда эдик. Энди эса ушбу мусобақада имкон қадар яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қиламиз" - дея фикр билдирди жамоа сардори ва "Неом" клуби аъзоси Муҳаммад Ал Давсари.


Эслатиб ўтамиз, "Mirabror Usmanov Cup-2025" мусобақасидан ўрин олган Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 учрашуви бугун соат 20:00да "ЖАР" стадионида бўлиб ўтади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика