Latest news

22:33Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  0 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  7 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  8 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  62 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  7 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  6 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   14 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  10 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  2 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  13

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" News

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Қўқон-1912"

Бугун Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган битта учрашув бўлиб ўтади.

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Қизилқум" 5 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Қўқонликлар 2 очко билан охирги ўринда боришяпти. Мавсумни кетма-кет иккита дуранг билан бошлаган "Қўқон-1912" шундан сўнг кейинги икки беллашувда имкониятни бой берди. 

Қўқон шаҳри жамоаси учун айниқса 3-турда АГМКдан учралган 1:7 ҳисобидаги мағлубият аламли бўлди. Чунки жамоа шундай ҳисобда ютқазиб қўйишини ҳеч ким кутмаганди. Жамоа мағлубият таъсиридами, кейинги ўйинда ҳам ўзини кўрсата олмади ва Фарғонада "Бухоро" билан кечган беллашувда яна ютқазиб қўйди. 

Умуман олганда "Қўқон-1912" охирги икки ўйинда ўз дарвозасидан 10 (!) та гол ўтказиб юборди. Буни эса кўп деса бўлади. Бугунги рақиб "Қизилқум"нинг ҳужум чизиғи Навоийда жуда яхши ҳаракат қилишини инобатга олсак, меҳмонларга осон бўлмаслигини тахмин қилиш қийин эмас. 

"Қизилқум"га келсак, бу жамоа ҳозирча тўртта ўйиндан фақат биттасида ғалабага эришди. Ҳамиджон Актамов шогирдлари уйда АГМКни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Бу Актамовнинг таржибали мураббий Миржалол Қосимов устидан илк ғалабаси бўлганини эслатиб ўтамиз. Навоийликлар ҳозирча икки бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлубиятга учрашган. Жамоа ўтган турда Бекободга сафар қилиб 1:4 ҳисобида енгилиб қайтди. Бу эса "Қизилқум"нинг жорий мавсумдаги илк йирик мағлубияти бўлди. 

Навоийдаги охирги 5 ўйин: 

2018 йил. Иккинчи босқич. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 1:0 

2018 йил. Биринчи босқич. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 0:2 

2017 йил. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 3:1 

2016 йил. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 1:1 

2015 йил. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 3:1 

Навоийда кечган охирги бешта ўйинга қараб "Қизилқум"нинг устунлигини кўрамиз. Зеро жамоа ўз майдонидаги сўнгги бешта баҳсдан учтасида ғалаба қозонган. Бир марта дуранг ўйнаб, яна бир бор мағлуб бўлган. Умумий тўплар нисбати 8-5, "Қизилқум" фойдасига. Қўқонликлар бешта учрашувдан тўрттасида рақиб дарвозасига тўп киритишни уддалашган-у, бироқ ўтган йил охирги ўйинда гол ура олишмаган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика