Latest news

20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  0 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  2 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  1 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  10 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  10 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15

Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди" News

Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ҳаммага Ассалому Алайкум. Ўйин қийин ўтишини билардик. Ўтган тур "Хоразм"га қарши сунъий майдонда тўп тепганимиздан сўнг табиий майдонга ўтиш озроқ қийинчилик туғдирди. Шунга қарамай йигитлар бор куч билан ҳаракат қилишгани учун раҳмат айтмоқчиман. Агар яратилган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди. Лекин вазиятлар голга айланмади ва натижада бир очкодан бўлишиб олдик.

- Энди Суперлигада танаффус юзага келади. Бу оралиқда жамоанинг режалари қандай?

- Биз аллақачон режа ишлаб чиққанмиз. Уч-тўрт кун футболчиларга дам бериб шундан сўнг яна Навоий шаҳрида йиғиламиз. Ўртоқлик учрашувларини ҳам гаплашиб қўйганмиз. Навоийда битта, Тошкентда иккита назорат баҳси ўтказишни мақсад қилганмиз. Буёғига бўшашишга умуман ҳаққимиз йўқ. Танаффусдан кейин ўзимизни кўрсатиб жадвалнинг юқори қисмига чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги таркибни Хоразмдаги ўйиндан кейин келиб чиққан ҳолда аниқладингизми? Чунки Ислом Кенжабоев билан Шоҳруз Норхонов захирада қолди.

- Ким ўйинга юз фоиз тайёр бўлса, шу футболчиларни асосий таркибда туширдик. Биз ҳар бир ўйинга режа бўйича тайёргарлик олиб борамиз.

- Захирадан майдонга тушган Бобомурод Бозоровнинг ўйини ҳақида фикрингиз?

- Бобомурод жамоамиз ўйинини кучайтирди. Биз бундан кейин ҳам навоийлик ёшларга имкон беришда давом этамиз. Аслида бир масалага тўхталмоқчи эмасдим-у, лекин тўхталишга мажбурман. "Сурхон" билан ўйинда ҳакамлар иккита пенальтини қўймади. Бугун эса тоза голимизни бекор қилишди. Буларни гапирмоқчи эмасдим, лекин ичимизда сақлаб ҳам бўлмаяпти. Гапирмаса бўлмайдиган ҳолатга келиб қолдик. "Сурхон" билан баҳсда ғалаба қозонишимиз керак эди. "Андижон"га қарши учрашувда ҳам голимизни ҳисоблашмади. Ҳакамлар билан ишлайдиган юқори ташкилот бор, мана шу ўйинларни кўриб чиқишларини сўрайман. Бунга яна қанча чидаш мумкин билмайман. Ҳаммага катта раҳмат.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика