Latest news

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  6 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик" News

Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалдан ўрин олган "Динамо" – "Шўртан" (3:0) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Баҳсни яхши бошладик, иккита қулай вазият яратдик. Лекин гол ура олмадик. "Динамо" эса икки бор стандарт вазиятдан унумли фойдаланди. Рақиб иккита гол уриб олганидан сўнг бизда ўйин фақат орқага кетди. Иккинчи бўлим тўлиқ "Динамо" устунлигида кечди. Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик.

- Жамоангиз Суперлигада рақибларга кураш таклиф этиб келяпти. Лекин бугунги ўйинда умуман ўзини кўрсата олмади. Бу Суперлига бошқа, Кубок бошқа мусобақа бўлгани билан боғлиқми?

- Биз Кубок ўйинига яхши ҳозирлик кўргандик, лекин бугун нимадир ўхшамади. Ўтказилган иккита гол руҳан синдириб қўйди. Бундан ташқари бирга бир вазиятларнинг барчасида енгилдик. "Динамо" бу учрашувга яхши ҳозирлик кўрибди.

- Футболчиларда ғалаба учун иштиёқ йўқдек.

- Қўлдан келганча ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик. Агар ютганимизда ярим финалга чиққан энг кучли 4 жамоадан бири бўлардик. Буни ҳаммамиз яхши тушуниб тургандик. Афсуски, ўйин биз ўйлагандек кечмади. "Динамо" ҳар жиҳатдан кучлилик қилди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика