Latest news

17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  1 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  2 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  11 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  8 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   245 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  10 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  22 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14

ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди News

ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди

Сўнгги йилларда «Олмалиқ КМК» АЖ болалар футболига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Шу доирада ОКМК профессионал футбол жамоаси қошида футбол академияси ташкил этилиб, ёш спортчилар учун замонавий майдонлар ва шароитлар яратилди. Эндиликда тарбияланувчилар нафақат таълим олиш, балки футбол сирларини чуқур ўрганиш имкониятига эга бўлдилар.


Бугун «Олмалиқ КМК АЖ» хомийлигида барпо этилган академия биноси расман фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида ОКМК профессионал футбол клуби президенти Абдулло Хурсанов, бош директор Баҳодир Мирзаев, клуб бош мураббийи Миржалол Қосимов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов, техник директор Ги Киала, Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоэв, Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги А.Момунов номидаги футбол академияси директори Тимур Абдуллаев, Тошкент вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Асқар Жадигеров, ЎФА масъуллари Раҳмиддин Зикрияев, Маъмур Саидқосимов, Бахтиёр Ширинов ва Баҳром Умаров, «Бунёдкор» академияси директори Шавкат Саидов, таниқли футбол шарҳловчилари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Хайрулла Ҳамидов, ОКМК собиқ футболчиси Санжар Турсунов, Тошкент вилояти футбол меҳнат фахрийлари, мураббийлар, ёш футболчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.


Тадбир давомида сўз олган масъуллар Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг футбол соҳасига қаратаётган юксак эътибори натижасида ёш спортчиларнинг имкониятлари кенгайиб бораётгани, академия биносининг эса бу жараёнга муҳим ҳисса қўшаётгани таъкидланди. Шунингдек, Олмалиқда ҳам комбинат томонидан футбол ривожига берилаётган эътибор юқори баҳоланди.


Пудрат ташкилоти томонидан ОКМК хомийлигида 2025-йил январ ойидан бошлаб 8 ой давомида собиқ «Баҳор» меҳмонхонаси капитал реконструкция қилиниб, пухта, замонавий ва қулай бинога айлантирилди. Академия биноси 210 ўринли бўлиб, унда ётоқхона, ошхона, тренажёр зали, кир ювиш ва тиббиёт хоналари энг сўнгги стандартларга мос тарзда ташкил этилди.


Замонавий жиҳозлар билан таъминланган бинода 7 ёшдан 19 ёшгача бўлган футболчилар нафақат қулай яшаш ва дам олиш имкониятига эга, балки ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашлари учун кенг имкониятлар яратилди. Шу мақсадда бинода 3 та замонавий ўқув хонаси ташкил этилиб, ёш спортчилар инглиз тилини ўрганишади, назарий билимларини оширишади ҳамда ўйинларнинг видео-таҳлили орқали тактика ва стратегияларни эгаллашади. Ҳар бир хона футбол ҳаётининг турли жиҳатларини акс эттирувчи суратлар билан безатилган бўлиб, тарбияланувчиларни руҳлантиради. 


Академияда 30 нафар тажрибали мураббийлар замонавий методологияларни қўллаган ҳолда футбол сирларини ёшларга ўргатишади. Эътиборлиси, ОКМК футбол академияси мамлакатимиздаги ётоқхонали тўртинчи академияга айланди. Маълумот ўрнида, «Насаф», «Машъал» ва «Бунёдкор» академияларида ҳам ётоқхоналар мавжуд.


Бугунги кунда академияда ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланиши ва футбол сирларини ўрганиши учун барча шароитлар яратилган. Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш дастури раҳбари Денис Хомутов бошчилигида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада, жорий йилнинг июль ойида академиянинг 9 ва 12 ёшли болалар жамоаси қўшни Қирғизистон Республикасида ўтказилган халқаро турнирда бош совринни қўлга киритишди, У-10 ёш тоифасидаги жамоа эса учинчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари, академиянинг У-13 ва У-14 ёшли ўсмирлари Қозоғистондаги халқаро мусобақада ўз кучларини намойиш этиб, тенгсиз эканликларини исботлашди. Шунингдек, август ойи бошида Олмалиқда ўтказилган «ОКМК кубоги» халқаро турнирида эса У-13 тарбияланувчилари чемпионликни қўлга киритишди.


Сўнгги сўз ўрнида айтиш мумкинки, янги бинонинг очилиши нафақат академия тарбияланувчилари учун қулай ва замонавий шароитлар яратди, балки Олмалиқ футболининг келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўлди. Эндиликда ёш футболчилар нафақат билим ва кўникмаларини ривожлантиришлари, балки халқаро майдонларда ўзини синаб, юксак натижаларга эришиш имконига эга бўлдилар. Шу билан бирга, академия биноси уларни профессионал спортга тайёрлаш, лидерлик қобилияти ва жамоавий руҳни шакллантиришга хизмат қилади. Келажакда эса Олмалиқдан етишиб чиққан ёш футболчилар нафақат мамлакатимизни, балки жаҳон футбол майдонларини забт этишда асосий омил бўлиб хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди.


Rating: +3   

Comments

   
28 aug 08:36:32
®
Эски Весна гостиницасини кайта ремонт килиб академияга айлантирди. Зур омад.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика