Latest news

09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  0 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  6 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  9 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  4 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  7 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  8 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  13 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7

Бугун Дублинда Евро-2020 саралаш турнирига қуръа ташланади News

Бугун Дублинда Евро-2020 саралаш турнирига қуръа ташланади

Яна бир неча соатлардан кейин 55та миллий терма жамоа Евро-2020 саралаш босқичидаги ўз рақиблари номини билиб олишади.

Яна бир неча соатлардан сўнг Ирландиянинг пойтахти Дублин шаҳрида Евро-2020 мусобақасининг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади ва 55та миллий терма жамоа гуруҳдаги ўз рақиблари номини билиб олишади.

Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичида қайд этган натижаларига кўра Европанинг 55та миллий терма жамоаси қуйидагича саватларга тақсимланди:  

Миллатлар Лигаси саватчаси: Швейцария*, Португалия*, Голландия*, Англия*.

Биринчи сават: Бельгия, Франция, Испания, Италия, Хорватия, Польша

Иккинчи сават: Германия, Исландия, Босния ва Герцеговина*, Украина*, Дания*, Швеция*, Россия, Австрия, Уэльс, Чехия.

Учинчи сават: Словакия, Туркия, Ирландия, Шимолий Ирландия, Шотландия*, Норвегия*, Сербия*, Финляндия*, Болгария, Исроиль.

Тўртинчи сават: Венгрия, Румыния, Греция, Албания, Черногория, Кипр, Эстония, Словения, Литва, Грузия*.

Бешинчи сават: Македония*, Косово*, Белоруссия*, Люксембург, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Молдова, Гибралтар, Фарер ороллари.

Олтинчи сават: Латвия, Лихтенштейн, Андорра, Мальта, Сан-Марино.


*Миллатлар Лигасининг гуруҳ босқичи ғолиблари ўзлари учун камида ўтиш ўйинини кафолатлаб қўйишган.

Миллатлар Лигасининг A-D гуруҳида биринчи ўринни олган жамоалар июнь ойида ярим финал учрашувларида ҳаракат қилишади.

Саралаш босқичида 10та гуруҳ бўлиб,  5 ва 6тадан жамоа иштирок этади. Ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган термалар Евро-2020 мусобақаси йўлланмасини қўлга киритишади. Қолган 4та йўлланма эгаси 2020 йил март ойида Миллатлар Лигаси гуруҳ ғолиблари ўртасида ўтказиладиган ўтиш ўйини ёки жамоаларнинг рейтингдаги поғонаси орқали аниқлаб олинади.  

УЕФА Ижроқўми қарорига кўра, қуйидаги жамоалар бир гуруҳдан  ўрин олишмайди:
Гибралтар ва Испания, Босния ва Герцеговина ва Косово, Сербия ва Косово.

 

Қуръа Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика