Latest news

13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  0 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди" News

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"

Суперлиганинг 15-тур баҳсидан ўрин олган "Динамo" - "Насаф" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб бердилар.

— Бугунги учрашувда иккита етакчи жамоа бир-бирига қарши майдонда тўқнаш келди. Бугунги ўйинда кураш бўлди, хавфли вазиятлар етарли даражада ташкил қилинди. Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди. Чунки бундай марказий учрашувларда ВАР бўлиши керак деб ўйлайман. Чунки бугун бир нечта вазиятда ВАР керак бўлди. Шу бугунги ўйиндаги энг катта камчилик бўлди деб ўйлайман. Самарқанд жамоасини ҳам ўйини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Бугун улар мухлислар қаршисида ажойиб ўйин кўрсатишди. Биринчи бўлимнинг ўртасида футболчиларим сал эътиборсизлик қилди ва бунинг натижасида дарвозамиздан иккита гол олиб чиқдик. Ҳисобда ортда қолаётганимиз учун иккинчи бўлимда учрашув тизгинини ўзгартиришимиз керак эди. Иккинчи бўлимда тўлиқ устунликка эга бўлдик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик. Афсуски, бугун дуранг бўлди. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз орқали бугун ғалаба ҳақли ўйин кўрсатдик десак бўлади. Умуман олганда сафарда кучли жамоага қарши дуранг ўйинга мос бўлди.


— Акмал Мозговой ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалди. Учрашув сўнггида мухлислар футболчига тўн кийдиришди. У жамоани тарк этиши аниқ бўлдими?

— Акмалга миннатдорчилик билдирамиз. У ютуқларимизга муносиб ҳисса қўшди. У янада ўсишга қодир футболчи. Унинг шартномаси яхши жамоалардан таклифлар бўлса, қўйиб юбориш бўйича келишувлар бўлган. Унга яхши таклиф бўлди ва у жамоани тарк этишга қарор қилди. Ўйлайманки, унинг ўрнини босадиган футболчи топамиз.

— Ратиньони "Насаф"га келиши ҳақидаги фикрларга қандай фикр билдира оласиз?

— Биз бир нечта футболчилар билан музокара олиб бормоқдамиз. Ратиньо ҳам улар орасида бўлиши мумкин.

— Жорий мавсум "Насаф" Элит ОЧЛда иштирок этади. Жамоа таркиби қанчалик кучайтирилади. Жамоага Кoжо келиши ҳақида гап-сўзлар юрибди...

— Кожони Эрон жамоаси билан шартномаси бор. Уни олиш осон бўлмайди. Унинг ижара нархи ҳам жуда юқори. Шунингдек, Кожонинг маоши ҳам анча баланд. Уни қўлга киритиш биз учун ҳам жуда қийин. Бундан ташқари, биз ижарага футболчи олмаймиз. Чунки бу биз учун фойдали бўлади деб ўйламайман.

— Бугунги учрашувда Раҳматов ва Чолович қайдномадан ҳам жой олмади. Шунингдек, бугунги учрашувда Голган ҳужумда ўйнади. Нима учун бугун Голбан ҳужумда ҳаракат қилди?

— Кўпчилик билмаслиги мумкин, лекин Голбан ёшлигида ҳужумда ўйнаган. Шунингдек, у бош билан ҳам анча яхши ҳаракат қилади. Биз узун узатмалар билан қанотдан ҳужум қилганимизда Голган керак эди. Бугунги учрашувда Голбан қисман бўлсада фойдаси тегди. Умуман олганда, биз бу ҳолатларни машғулотларда ҳам синаб кўрамиз. Баъзида у, баъзида Давронов ҳужумда ҳаракат қилади. Шунинг учун, бугун уни ҳужумга қўйишга қарор қилдик. Бизда бир нечта жароҳатлар бор. Раҳматов, Чоловичда жароҳат бор. Бундан ташқари, Умар бугун жароҳати билан ўйнади.

— Рубен Хебай биринчи давра якунланмасдан жамоани тарк этди. Унинг ҳужумдаги ҳаракатлари бугунги баҳсда фойдаси тегиши мумкинмиди? Унинг биринчи давра якунланмасдан кетишига нима сабаб бўлди?

— Хебай яхши ҳужумчи. Бироқ бизга келганда унда жароҳатлар кўпайиб кетди. Шунингдек, у ортиқча вазн билан ҳам курашди. Шу сабабли у жамоа билан ўзаро келишган ҳолда жамоани эртароқ тарк этишга қарор қилди. Хебай анча вақтдан бери биз билан бирга эмас эди.

— Кўпчилик айтади: Чемпион бўлиш эмас, уни сақлаб қолиш қийин деб. "Насаф" чемпионликни ушлаб туриши қанчалик қийин кечмоқда?

— Чемпионатимиз жуда ҳам кучайиб кетди. Олдинлари 2-3 та жамоа чемпионлик учун курашган бўлса, ҳозирда 7-8 та жамоа чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Шунинг учун, биринчи даврани кичкина фарқ билан бўлсада, биринчи ўринда якунлаганимиз жуда яхши. Биз охиргача курашамиз ва чемпионликни сақлаб қолишга интиламиз.

— "Динамo" сўнгги иккита уй учрашувларида "Нефтчи" ва "Бунёдкор"дан енгилгани бугунги ўйин олдидан "Насаф" футболчиларининг бироз бўшашишга сабаб бўлмадими?

— Йўқ, биз рақибимизни ҳурмат қиламиз Самарқанд жамоасини таркибини кучсиз деб бўлмайди. Таркибда анча маҳоратли футболчилар бор. Бу жамоа анча шаклланиб қолган. Абрамов ўзи билган ва ўзига керак бўлган футболчиларни таклиф қилмоқда. "Динамo"ни тепада юриши тасодиф эмас. Чунки, Абрамов учинчи йил жамоада ишламоқда. Улар яхши жамоага айланиб боришмоқда.

— Биринчи даврада "Насаф" асосий рақибларининг кўпи билан уйда ўйнади. Энг қийин учрашув қайси бўлди деб ўйлайсиз?

— Қийналган жамоа ҳақида аниқ фикр билдира олмайман. Бу савол ҳақида ўйламапман. Узр бу саволингизга жавоб бера олмайман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика