Latest news

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  3 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  20 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди News

"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сўғдиёна" учрашуви 29 июнь куни "Бунёдкор" стадионида ўтказилиши лозим эди.

"17 июнь куни ЎФА Лигага хат йўллаб, "Бунёдкор" стадионида аёллар ўртасида Осиё Кубогининг саралаш учрашувлари ўтказилишини, шундан келиб чиқиб, Суперлига ўйинини бошқа стадионга кўчиришни сўради. Ўз навбатида, "Бунёдкор" ЎФА билан келишган ҳолда "Сўғдиёна" билан учрашувни Дўстлик стадионига ўтказишга қарор қилди. "Бунёдкор" аренасида эса Ўзбекистон, Непал, Лаос, Шри Ланка аёллари ўйнайди. 

Маълумот учун, Суперлига ва Про лига регламентига кўра, расмий учрашув ўтказиладиган стадион беллашув стартига 20 кун қолганида аниқ бўлиши лозим. Бироқ мазкур ўзгариш сабабчиси "Бунёдкор" эмаслигидан келиб чиқиб, Суперлига ўйини мезбонлик билан боғлиқ барча талабларни тўлиқ бажариш шартида бошқа стадионга кўчирилди", – дейилади Профессионал футбол лигаси хабарида.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика