Latest news

20:35Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон" 1:2 (матнли трансляция)  9 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  0 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   9 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  6 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  7 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  19 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8

Берт ван Марвейк: "Хаёлимда фақат бир нарса бор, БААни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш" News

Берт ван Марвейк: "Хаёлимда фақат бир нарса бор, БААни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш"

БАА терма жамоасининг янги бош мураббийи Берт ван Марвейк журналистларга интервью берди.

Маълумки, яқинда БАА термасида бош мураббий ўзгарди. Италиялик Альберто Заккерони ўз лавозимини тарк этиб, ўрнини Берт ван Марвейк эгаллади. Голландиялик мутахассис янги жамоа бош мураббийи сифатида дастлабки интервьюсини берди: 

"Мени фақат бир мақсадда чақиришди. Раҳбарият терма жамоани жаҳон чемпионатида кўришни хоҳлаяпти. Буни амалга оширса бўладими? Нега энди бўлмаслиги керак, ахир ўзимга ишонмаганимда ҳозир бу ерда ўтирмасдим". 

"Мундиал йўлланмасини қўлга киритиш осон эмас, бунинг учун узоқ ва муваффақиятли йўлни босиб ўтиш керак бўлади. Энг аввал қуръани кутишимиз керак. Мен Саудия Арабистонида ишлаб бу жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқдим. БАА терма жамоаси ҳам саудияликлар билан бир хил даражада шундай экан, БААни ҳам мундиалга олиб чиқса бўлади". 

"Мен Саудия Арабистони бош мураббийи сифатида БААга қарши тўртта ўйин ўтказганман, шу боис бу жамоа кучини жуда яхши биламан. Мен шу пайтгача икки бор жаҳон чемпионатида қатнашганман. Голландия билан иккинчи ўринни олганимни ҳам яхши биласизлар. Энди БАА термаси бош мураббийи сифатида учинчи марта боришни хоҳлайман. Ҳозир хаёлимда фақат бир нарса бор: амирлик жамоаси билан ЖЧ-2022да иштирок этиш".

Rating: +4   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика