Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  59 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз" News

Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"

"Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлиги ҳақида айтиб берди.

"Йиғинимиз давом этмоқда. "Насаф"га қарши назорат учрашувида кўпгина камчиликларимизни кўриб ва билиб олдик. Иккинчи давранинг бошида "Андижон" ва "Нефтчи" каби кучли жамоаларга қарши ўйинлар билан бошлаймиз" - деди Баҳром Ҳайдаров.

- Суперлиганинг биринчи давраси учун "Қўқон-1912"га неча баҳо қўйган бўлар эдингиз?

- Эгаллаб турган ўрнимизга қарасак, жамоа ўйинини яхши баҳолаб бўлмайди. Биринчи давра ўрталарида марказий ҳимоячиларимиз бир вақтда жароҳат олиб қолишди. Ушбу етишмовчилик бизга катта таъсир ўтказди. Биз таркибни молиявий имкониятларимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз. Баҳони мен эмас, бошқа инсонлар берсин. Менинг шахсий фикримча, ўйинмиздан қониқмадим.

- "Қўқон-1912" трансферлар ойнасида бор-йўғи бир футболчини ўз сафига қўшиб олди. Жамоангиз трансфер бозорида фаол эмаслиги жамоанинг молиявий ҳолати билан боғлиқми?

- Биринчидан биз ўзимизнинг таркибимиздаги футболчиларга ишонч билдиришга давом этяпмиз, аммо ҳозирги бир нечта футболчилар билан музокара олиб боряпмиз, агар келиша олсак, уларни ўз сафимизга қўшиб оламиз. Суперлиганинг бошқа жамоалари билан молиявий томондан рақобат қилиш қийин бўлмоқда, кўпгина футболчилар бошқа жамоаларни танлаяпти.

- "Қўқон-1912" иккинчи даврада ўз олдига қандай мақсад қўйган?

- Биз ушбу йигитлар билан дастлабки 5-6 турда яхши ўйин намоймиш этиб келдик. Имкон қадар 10таликдан жой олишга ҳаракат қиламиз. Йигитларнинг ҳам бунга кўзи етяпти. Лигада жон сақлаб қолиш учун курашиш эмас, тепароққа ҳаракат қиламиз.

- Ҳозирги кунда барча жамоаларда ҳужумчи етишмаётгандек. Ушбу муаммонинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Барча жамоалар ҳимояланишни ўрганиб олди. Ҳозирги кунда эса индивидуал жиҳатлама кучли ҳужумчилар камайиб кетди. Аввалари ҳужумчилар кўп ҳолатларда индивидуал маҳорат эвазига рақибдан устун келар эди.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика