Latest news

07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  0 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  12 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  38 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  5 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  5

Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти" News

Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Нефтчи" (1:2) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.


- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Гапириш жуда қийин бўляпти. Аламли мағлубиятлар кўпайиб кетди. Ҳаммаси ачинарли бўляпти. Ниманидир ўзгартирмасак бўлмайди. Биз бундай мағлубиятларга лойиқ эмасмиз. Бугунги ўйинга келсак, Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши баҳс олиб бордик. Рақибга астойдил қаршилик кўрсата олдик. Фақат баъзи ҳолатларда устунлик уларда кўпроқ бўлгандир, лекин биз ҳам бўш келмадик. Афсуски, яна ютқаздик. Кийим алмаштириш хонасида айтадиган гапнинг ўзи қолмади. Чунки ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти. Ҳаёт давом этади, қачондир бу омадсизликнинг ҳам якуни бўлиши керак. Мағлубиятли серия бир кун келиб тугайди деган умиддаман.

- Бу саволни "Нефтчи" устозига ҳам бердик. Бир пайтлар "Нефтчи" қийналиб қолганида қўқонлик футболчилар бориб ёрдам қилганди. Энди "Нефтчи" ҳам ёрдам бергани маъқул эмасми? Ҳар ҳолда биз битта вилоят жамоасимиз. Ўзаро ҳамкорлик бўлгани яхши-да. Сиз бунга нима дейсиз?

- Энди ўйинчи олди-бердиси бўйича ҳамкорлиқ қилса бўлади. Лекин спорт тамойилига бўйича олиб қарасак, майдонга чиққандан кейин улар ҳам, биз ҳам бир-биримизга қаршилик кўрсатиб футбол ўйнашимиз керак. Чунки бусиз рақобат бўлмайди. Футболчилар бўйича ўзаро ҳамкорлик бўлгани яхши, нафақат "Нефтчи" билан, балки ҳамма жамоалар билан.

- Ёзги танаффусда янги футболчилар олинди. Абдуғафур Ҳайдаров ҳақида фикрингиз қандай?

- Абдуғафур яхши футболчи. У "Сурхон"да асосий таркиб ўйинчиси эди. Ёшлар терма жамоасида ҳам ўйнади. "Юлдузлик касали"га чалинди чоғи захирага ўтириб қолди. Терма жамоадаги ўрнини эса Али Абдураҳмоновга бериб қўйди ва шу жиҳатдан рақобатда ютқазиб қўйди. Лекин у ёш бўлишига қарамай маҳоратли ўйинчи, энди 20 ёшда. Вақт ўтиб янада кучли бўлиб боришига ишонамиз. Унга бироз вақт керак. Энг асосийси Абдуғафур футбол ўйнашдан қўрқмайди. Ҳали олдинда 13та тур бор ва албатта унинг ёрдами тегади.

- "Нефтчи" бош мураббийи майдон ҳолати яхши эмаслигини гапирди.

- Албатта, ҳамманинг яхши майдонда тўп тепгиси дўлади. Ҳозир юртимизда чиройли майдонлар кўпайиб қолди. Афсуски, бизнинг майдон ҳолатини зўр деб бўлмайди. Мен майдон бўйича мутахассис эмасман. Клубимиз раҳбарияти ва бошқалар майдонни идеал ҳолатга келтириш учун ҳаракат қилишяпти.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика