Latest news

08:01Пролига. Бугун Қорақалпоғистон дербиси бор  0 07:27Суперлига. Бугун учта учрашув бор  0 07:15Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб, "Насаф" устидан ғалаба қозонди. "Динамо" эса "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  2 01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  1 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  2 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  12 00:34Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"  6 00:31"Комо" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 23:54Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"  7 23:15Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"  15 23:05"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар  0 22:27"Атлетико" 22+4 млн евро эвазига италиялик футболчини харид қилди  0 22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  76

Ана холос, Шайх Салмоннинг бир ўзи қолди News

Ана холос, Шайх Салмоннинг бир ўзи қолди

Шу йилнинг 6 апрель куни ОФК президентлиги учун сайлов бўлиб ўтади.

ОФК президентлиги учун номзодлар уч нафар эди. Булар - амалдаги президент Шайх Салмон Иброҳим бин Халифа (Баҳрайн), Муҳаммад Ал Ромаити (БАА) ҳамда Сауд Ал Моҳаннади (Қатар). 

Март ойи ярмида амирлик фуқароси Муҳаммад Ал Ромаити сайловда қатнашмаслиги ҳамда ўз номзодини қайтариб олгани ҳақида хабар бергандик. Энди бўлса қатарлик Сауд Ал Моҳаннади ҳам сайловда иштирок этишдан воз кечди. 

Эндиликда президентлик учун курашда фақат Шайх Салмоннинг бир ўзи қолди ва 6 апрель куни унинг яна тўрт йил муддатга сайланиши маълум бўлди. ОФКга аъзо 47та ассоциациядан 40таси аллақачон ўз овозини амалдаги президентга бериб бўлган. 

Сауд Ал Моҳаннади ўз номзодини қайтариб олгач, Қатар футбол ассоциацияси расмий сайти орқали шундай деди: "Мен шахсан, шу билан бирга Қатар ФА ҳам Шайх Салмон номзодини қўллаб-қувватлаймиз. Ўйлайманки, ҳозирги президент бошчилигида Осиё футболи кўзланган мақсадга эришади". 

Араб футбол сайтларининг ёзишича, қатарлик Сауд Ал Моҳаннади ОФК президентлиги учун курашдаги рақобатчиси Муҳаммад Ал Ромаити ўз фикридан воз кечганидан сўнг шундай қарорга келган. 

Rating: -26   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика