Latest news

18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  0 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  0 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  3 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  7 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  12 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5

Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади" News

Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Нефтчи" жамоаси бугун қаҳрамонлик кўрсатиб жуда зич ҳимояланди ва шунинг эвазига зафар қучди. Бизга эса ҳужумда совуққонлик ва вазиятларни голга айлантириш етишмади. Рақиб тўлиқ таркиб билан ўйнаб турганида ҳам, бир ўйинчи кам бўлиб қолганида ҳам ташаббусга эга эдик, аммо омад келмади. Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади, агар ғалаба қозонганимизда турнир жадвалидаги ҳолатни яхшилаб олган бўлардик. Умуман олганда, футболчиларимизга эътироз йўқ, лекин ҳужумчиларимиздан кўпроқ совуққонликни кутгандик. Қолаверса, Зафармурод жарима майдончаси ичида йиқитилганида ўша вазиятга ҳам эътироз билдирдик.

- "Насаф"нинг амалдаги чемпион сифатида нега охирги ўйинларда омади келмаяпти?

- Ўзимиз ҳам шунга ҳайронмиз. Рақиблар бизга қарши анча зич ҳимояланмоқда ва уларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмаяпти. Уйда "Андижон" билан ўйнаганимизда ҳам шу ҳолат кузатилганди. Бу албатта ёқимсиз ҳолат, лекин ҳаммаси ўз қўлимизда, мавсум давом этяпти ва буёғига кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.



- Акмал Мозговойнинг кетиши жамоа ярим ҳимоясини сусайтирдими?

- Акмалнинг кетгани тарихга айланиб бўлди. Биз қўл остимиздаги футболчилар билан мақсад сари интилишимиз керак. Менимча, Сардор билан Мурод ярим ҳимояда Акмалнинг йўқлигини билдирмаяпти. Одатда натижа яхши бўлмаса, ҳар хил саволлар туғилади. Футболда шунақа: кимдир жамоадан кетса, бу бошқа бир футболчининг "очилишига" сабаб бўлади. Таркибимизда бўлмаган футболчилар ўрнини ёшлар билан тўлдирамиз. Бугун уч нафар ҳужумчи билан ҳаракат қилганимизга қарамай, ўзимиз хоҳлаган натижага эриша олмадик.

- "Нефтчи"нинг қайси жиҳатларини таъкидлаб ўтган бўлардингиз?

- "Нефтчи" кўпроқ ҳимоядан ўйинни қуради. Бугун ҳам шундай бўлди. Улар бир киши кам бўлиб қолгач, ҳимояга янада кўпроқ эътибор қаратди ва ҳужумда бир нафар ўйинчини қолдириб бошқалар асосан ҳимояланиш билан вақтни ўтказди. Бу эса жамоага натижа олиб келди.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика