UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

“Зомин”нинг ғалабали серияси 3та ўйинга етди Янгиликлар

“Зомин”нинг ғалабали серияси 3та ўйинга етди

Ўзбекистон Биринчилиги мусобақаларида “Зомин” жамоаси 2012 йилдан буён узлуксиз иштирок этиб келмоқда.

Ҳар йил мусобақалар бошланганида жамоа ўз олдига юқори марраларни кўзлаб, ҳаракат қилган. Ўтган йилларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, жамоа фақатгина 2015 йилги мусобақанинг иккита босқич натижасига кўра 5-ўринга чиқа олди.

Бу йил ҳам жамоа ўз олдига юқори марраларни кўзлаб, ҳаракат қила бошлаган эди. Лекин жамоада биринчи давра сўнгида пасайиш юзага келган эди, бунинг асосий сабабларидан бири маблағ билан боғлиқ. Шундай бўлсада иккинчи давра бошланишидан олдин таркибга тажрибали Олий лига ҳавосидан баҳра олган ўйинчилар ва ёш футболчилар таклиф этилди. Иккинчи давра бошларидаги кетма-кет мағлубиятлар жамоа мухлисларини “Биринчи лигадан тушиб кетадими?” деб, анча ўйлантириб қўйди. Лекин охирги учта турдаги ғалаба (“НБУ-Осиё” - “Зомин” (0-2), “Зомин” - “Хоразм” (3-0), “Зомин”-“Орол” (4-3) жамоа мухлислари қалбида яна умид учқинларини уйғотди. Жамоа 32-турга келиб, мусобақа жадвалида 10-ўринда бормоқда. Лекин яна олтита тур учрашувлари борлигини ҳисобга оладиган бўлсак, мусобақа сўнгига қадар зоминликлар турнир жадвалида ўтган йилги натижасини яна бир бор такрорлаши мумкин.



“Зомин” жамоасининг кейинги тур учрашувлари билан танишинг:
33 тур. 23 октябрь (якшанба)
“Норин” – “Зомин”
34 тур. 26 октябрь (чоршанба)
“Уз-Донг-Жу” – “Зомин”
35 тур. 2 ноябрь (чоршанба)
“Зомин” – “Цементчи”
36 тур. 5 ноябрь (шанба)
“Зомин” – “Ёзёвон-Лочинлари”

Яна 2 та қолдирилган ўйин 23 ва 24-турлар:
“Хотира-79” – “Зомин”
“Косонсой” – “Зомин”

Акмал Рахматуллаев
“Зомин” ПФК матбуот котиби

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика