UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  1 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  4 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  15 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  9 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  26 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  1

“Зомин” бош мураббийи Асқар Умаров: “Бу ғалабадан кейин чемпионликка бир қадам яқинлашдик” Янгиликлар

“Зомин” бош мураббийи Асқар Умаров: “Бу ғалабадан кейин чемпионликка бир қадам яқинлашдик”

Биринчи лига 18-тури доирасида ўтказилган “Зомин” – “Локомотив-БФК” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров билан суҳбатлашдик. Айтиш керакки, мазкур ўйинда “Зомин” 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тўғрисида

- Мавсумнинг ҳал қилувчи палласига етиб келдик, - дея сўз бошлади Умаров. “Локомотив-БФК” билан баҳсда ғалаба қозониб, чемпионликка бир қадам яқинлашиб олишни режалаштиргандик. Йигитлар ўйин аввалида берилган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилди ва яратилган вазиятларимизни голга айлантирди. 

“Локомотив-БФК” кўрсатган ўйин борасида

- Асосан ёшлардан ташкил топган экан. Шунга қарамай, жамоанинг ўз ўйин услуби борлиги кўзга ташланди. Анча вақт давомида биз билан тенгма-тенг ўйин кўрсатиб, дарвозамиз олдида имкониятларга эга бўлди. Бу ўйинда тажриба кўпроқ асқотди. “Зомин”да асосан тажрибали йигитлар кўпчиликни ташкил қилгани туфайли, ғалаба қозонишимиз ҳам осон бўлди.

Рақобатчилар ҳақида

Олдинда бизни учта ўйинимиз бор. Шу ўйинларда ютқазмаслик ва ғалаба қозониб, биринчи лига чемпиони номини қўлга киритмоқчимиз. “Ғиждувон” ва “Набваҳор-Фарм” ҳам очко йўқотишимиз исташи табиий. Кураш турдан-турга жиддий тус олмоқда. Про-лигага чиқиш вазифасини қўйган жамоалар очко йўқотишни истамайди. “Локомотив-БФК” устидан қозонилган муваффақият бизни қўйилган мақсадимизга бир қадам яқинлаштирди. Ўйлайманки, биз вазифамизни уддалай оламиз. 

Таркибдаги футболчилар хусусида

-  Бизнинг жамоада ҳар бир чизиқда рақобат бор. Айниқса, бу мавсумда ёшларимиз ўзларини ҳар томонлама кўрсатмоқда. “Локомотив-БФК”га қарши кечган ўйинда Жонибек Кўчимов, Баҳодир Даминов ва бошқалар ажойиб ҳаракатлари билан майдонда ажралиб турди. Қолганлар хусусида ҳам шундай фикрларни айта оламан.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика