UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  0 19:11"Зира" — "Сумқайит". Абдихолиқов асосий таркибда, Жалолиддинов захирада  0 19:00Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Андижон" — "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  36 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:55U-17 Осиё кубоги. Финал. Ўзбекистон ва С.Арабистонининг асосий таркиблари маълум  12 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  7 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  3

Зоир Тўрақулов: “Ҳакамларнинг антиқарорларидан жамоамиз азият чекмоқда” Янгиликлар

Зоир Тўрақулов: “Ҳакамларнинг антиқарорларидан жамоамиз азият чекмоқда”

Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини очиғи бу йил таниб бўлмаяпти.
Ўз вақтида Осиё миқёсидаги нуфузли турнирда, қолаверса мамлакат Кубоги финалида ўйнаган “Шўртан” жорий мавсумдаги муваффақиятсизлик ҳисобига олий лига билан хайрлашишга жуда яқин турибди. Ўтган жума куни бу жамоа ўз майдонида “Насаф” 4:1 ҳисобида имкониятни бой бергач, клуб раҳбарияти бунгача бош мураббий сифатида ишлаб келган Зоир Тўрақуловни ўз вазифасидан озод этгани ҳақида хабарлар урчий бошлади. Холатга жиддий ёндошган тарзда Тўрақуловнинг ўзи билан суҳбатлашдик.
 
- Очиғи, бу йилги омадсизлигимизга бир қатор сабаблар бор. Буларнинг ҳаммасини айтсам, гап кўп. Охирги пайтларда ҳакамларнинг антиқа қарорларидан жамоамиз азият чекмоқда – дея гап бошлади Тўрақулов. – “Қизилқум” билан сафарда кечган баҳсимизда бош ҳакам (Равшан Эрматов – И.Р) шогирдларимни футболга ўйнашига йўл қўймаганди. “Насаф”га қарши кечган учрашувимизда ҳам шундай бўлди. Тўп бизнинг йигитларга тушиши биланоқ, ҳакам хуштак чалиб ўйинни тўхтатиб қўймоқда. Қаршиликларнинг киритган голларида ҳам реферилар хатога йўл қўйди. Иккинчи бўлимда мудофаа чизиғини янада мустаҳкамлаш учун Ярослав Крушельницкийни майдонга туширгандим. Аммо уни 5 дақиқа ўтар ўтмас, кетма-кет иккита сариқ карточка билан сийлаб майдондан четлатди. Нима учун бундай қилишганини мен биламан. Лекин буни сизга ҳозир айта олмайман. Биз мураббийларнинг ҳакамлар хусусида гапириши яхши оқибатларга олиб келмаслигини жуда яхши биламиз. Аммо қачонгача чидаб юрамиз. Қилаётган мехнатларимиз учун ачиняпман.

- Жамоамизда ички муҳит яхши. Футболчиларга ортиқча эътирозим йўқ. Улар имкон қадар бор кучини бериб ўйнамоқда. Лекин ҳакамлар...   

- “Насаф” билан ўйиндан кейин раҳбарият мени бош мураббийликдан озод қилди ва шу кундан бошлаб дарвозабонлар бўйича мураббий сифатида ишлаб келган Эркин Мирзаевни бошқарув постига тайинлади. Мен эса мавсум охирига қадар ёрдамчи мураббий бўлиб ишлайман. Тўғриси, илгари ҳам бу каби холатларга кўп дуч келганман.

- “Насаф” билан ўйиндан сўнг, бош мураббийликдан озод этилганим, албатта руҳан ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Бунақанги холатлар ҳар қандай мураббийга салбий таъсир қилади. Ўша ўйиндаги ҳакамликдан кейин, менинг қўлимдан ҳеч нарса келмас эди. Шунинг учун бош мураббийни алмаштирилишини оқламайман. Лекин раҳбарият доимо ҳақ. Майли, келгуси баҳсларда ёрдамчи мураббий бўлиб, жамоага нафим тегиши учун астойдил ишлайман.

- Тўғри, олдимизда қийин учрашувлар турибди. “Сўғдиёна”, “Металлург”, “Локомотив”, “Пахтакор” каби кучли рақибларга қарши кечадиган баҳслар осон ўтмайди. Буни айни вақтда жуда яхши тушуниб турибмиз. Лекин футболчилар билан гаплашиб олдик, олий лигада қолиш учун охиригача курашамиз. Бундан кейинги учрашувларда қандай ҳакамлик бўлишини билмайман. Вазифани уддалаймизми ёки йўқми, буни вақт кўрсатади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика