Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"
30 июн 00:54
Янгиликлар
Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"
- Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз...
- Бугун бизнинг ягона вазифамиз ғалаба қозониш эди, ҳаммаси яхши кетаётганди, 2:0 ҳисобида олдинга чиққандик ва кўплаб голли имкониятлар яратдик. Афсуски, вазиятлардан фойдалана олмадик ва ўйиннинг охирида бир нечта гол ўтказиб юбордик...
- Бугун таблога ўз номингизни ёздириб қўйдингиз. Суперлигадаги бундан аввалги голингизни ҳам икки йил аввал сафарда "Бунёдкор" дарвозасига урган экансиз. Қизиқ тасодиф.
- Ҳа, мен Суперлигада ҳозиргача учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган. Билмайман, бу тасодифми ёки бошқа нарса.
- Миш-мишларга қараганда, иккинчи даврада "Нефтчи"га қайтишингиз мумкин экан. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?
- Бу ҳақда ҳозир гапиришга эрта, ҳеч нарса дея олмайман. Турли хил гаплар тарқаляпти, лекин ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар