UZ

Сўнгги янгиликлар

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  4 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  11 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  11 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  13 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

Зоҳир Қўзибоев: "Терма жамоада босим жуда катта ва оғир" Янгиликлар

Зоҳир Қўзибоев: "Терма жамоада босим жуда катта ва оғир"

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси кеча Япониядан Ўзбекистонга қайтиб келди. Жанубий Корея (1:1) ва Япония (1:5)га қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказган вакилларимиз яна клубларига қўшилди.
Миллий терма жамоадан илк марта чақрув олган "Машъал" клуби ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев ҳар икки учрашувда майдонга тушди. Биринчи ўйинда 60 дақиқа ҳаракат қилган ҳужумчи битта гол муаллифига айланган бўлса, иккичи баҳсда 30 дақиқа ҳаракат қилди. Футболчи  championat.asia сайтига дастлабики ўйини борасида фикрларини билдириб ўтди.

"Терма жамоа либосини кийишни ҳар бир футболчи орзу қилади.  Клуб билан терма жамоа орасида жуда катта фарқ бор. У ерда босим жуда катта ва оғир бўлади. Биринчи ўйинимдан қониқмадим. Албатта, ҳаяжон бўлди ва баъзи вазиятларда бу менга панд берди. Муҳит ажойиб ! Ҳамма бир бирини қўллаб туради. Иккита жуда кучли терма жамоада қарши ўйнадик. Мен терма жамоада кўпроқ голлар уришни истайман ва бунинг учун қанчалик кўп меҳнат қилиш кераклигини битта ўйиндан тушундим" , - дейди Зоҳир Қўзибоев.

- Бир йил олдин Олий лигада дебют қилган футболчи , бир йилдан сўнг терма жамоа либосини кийиши бу албатта ҳар бир футболчини орзуси бўлса керак ?

Албатта, ўтган мавсум кўрсатган ўйинларимдан кўнглим тўлмади дея олмайман. Биринчи навбатда ўтган мавсум менга ўйнаш учун имкон берган мураббийимиз Александр Хомяковга алоҳида миннатдорчилик билдираман. "Машъал" клубининг ишончи орқали терма жамоада гол урганимдан фахрланаман. Бунда клубнинг ўрни жуда ҳам аҳамиятли бўлди. Хомяковни ишончини мен оқлашим керак. Битта ўйин ва гол билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Япониядаги ва Жанубий Кореядаги муҳитда биринчи марта ҳаракат қилдим. Хатолар кейинги сафар такрокланмаслик керак. Энди бор эътиборни чемпионатга қаратиб ўз ўйинимни кўрсатсам албатта яна терма жамоага чақирилишимга ишонаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика