Зоҳир Пиримов: “Ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз эвазига ютқаздик”
29 окт 2021 15:03
Янгиликлар
Зоҳир Пиримов: “Ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз эвазига ютқаздик”
Ўйин ҳақида
- Ўйин тенг курашлар остида кечди. Биз ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз эвазига ютқаздик. Биринчи бўлимда бизга агрессивлик етишмади. “Бунёдкор”га ўхшаган жамоаларга қарши баҳсларда биринчи бўлиб гол ура олмасанг, кейин қийин бўлади. Шу жиҳат бизнинг мағлубиятимизга сабаб бўлди. Танаффусдан кейин ўз даражамизда ўйнай бошладик. Афсуски, иккинчи маротаба тўп олиб чиқишимиз бизга қимматга тушди.
- “Сурхон”нинг иккинчи голини уришига нима етишмади?
- Ўйлашимча, вақт етишмаслиги туфайли биз ўйинда иккинчи голимизни ура олмадик. Балки кўпроқ вақтимиз бўлганида “Бунёдкор” дарвозасини иккинчи маротаба ишғол қилган бўлардик.
- Эндиликдаги жамоанинг мақсадлари қандай?
- Кубокдан чиқиб кетганимиздан кейин бор эътиборимизни Суперлиганинг қолган баҳсларига қаратамиз. Суперлигада қолиш учун курашмоқдамиз. Навбатдаги рақибларимиз ҳам оддий эмас. 200 фоиз куч билан ҳаракат қилмасак бўлмайди. Қолган ўйинларимизда ижобий натижалар кўрсатган ҳолда жамоамизни Суперлигада олиб қолмоқчимиз.
Фикрлар