Златко Далич: "Орсато ўзини катта олди"
15 дек 2022 20:10
Янгиликлар
Златко Далич: "Орсато ўзини катта олди"
Хорватия термаси бош мураббийи Златко Далич ярим финалдаги бош ҳакам Даниэле Орсатонинг иши ҳақида гапирди.
Баҳсда хорватияликлар Аргентинага 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Баҳснинг 32-дақиқасида бош ҳакам Хорватия дарвозасига пенальти белгилади ва 35-дақиқада Орсато Даличнинг ёрдамчиси Марио Манжукични четлатиб юборганди.
"Манжукични четлатаётган пайтда Орсато ўзини катта тутди. Унинг нима деганини эшитдик. Келинг, барчамиз ўз дунёмизда яшаверайлик.
Ўйинда 50 минг аргентиналик ва 3 минг хорватиялик бор эди. Хорватияни ким финалга олиб чиқади? Бу ҳақда гаплашишни истамайман. Чунки бизникилар ВАРга ҳалақит қила олишмасди", - деди Далич.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар