

Ковачич ЖЧ-2018 нимчорак финали доирасида Дания қарши баҳс (1:1, пенальтилар бўйича 3:2)да захирадан майдонга тушиб елкасидан жароҳат олган эди.
"Ковачич яккакурашдан сўнг йиқилди ва елкасида оғриқ ҳис қилди. Шунга қарамай, у ўйинни давом эттирди ва ўзини мардонавор тарзда кўрсатди. Ҳозирча унинг қанча муддатни ўтказиб юборишини билмайман, яқин вақтларда шифокорлар аниқ ташхисни айтишади", - деди Далич.




