Златко Далич: "Чиройли ўйнайдиган жамоалар мундиалдан чиқиб кетишди"
02 июл 2014 21:49
Янгиликлар
Златко Далич: "Чиройли ўйнайдиган жамоалар мундиалдан чиқиб кетишди"
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Дания устидан нимчорак финалга қозонилган ғалаба (1:1, пенальтилар бўйича 3:2.)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.
"Бизда иккита вариант бор эди - уйга ёки Сочига кетиш. Бизнинг режамиз асосида кечмаган учрашувда ғалаба қозонганимиздан мамнунман.
Чиройли футбол ўйнайдиган жамоалар мундиалдан чиқиб кетишди. Охиригача курашаётганлар эса чемпионлик учун курашишда давом этишмоқда.
Кеча машғулот сўнггида иккита пенальтилар сериясини ўтказдик. Кеча 11 метрликдан чиройли гол урганлар бугун адашишди. Ўйин пайтида жавобгарликни кўтара олиш осон эмас. Бугун биз дарвозабонимиз сабаб ғалаба қозондик", - деди Далич.
Фикрлар