

«Лукас Васкес ва Асенсио доим мен учун муҳим футболчилар бўлишган. Лукас учун хурсандман, сабаби у кўп ишлади ва голга ҳақли эди. Васкес қойилмақом ўйин кўрсатди, худди Асенсио ва бутун жамоа каби.
Олдимизда ўйинлар кўп ва таркибда ўзгаришларни амалга ошириб бораяпмиз. Жамоа ишончга эга бўлиб бормоқда.
Рақибнинг голи бизни шошириб қўймаслиги лозим», – дейди Зидан.



