Зинченко "Саутгемптон"га қарши ўйиндаги хатоси учун кечирим сўради
06 июл 2020 11:15
Янгиликлар
Зинченко "Саутгемптон"га қарши ўйиндаги хатоси учун кечирим сўради
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко АПЛ 33-тур доирасидаги "Саутгемптон" (0:1)га қарши ўйинда йўл қўйган хатоси учун кечирим сўради.
"Бутун жамоада ва клуб мухлисларидан узр сўрамоқчиман. Бундай хатоларга йўл қўйиб бўлмайди", - деб ёзган 23 ёшли украиналик футболчи ўзининг "инстаграм" саҳифасига.
Эслатиб ўтамиз, ўйиндаги ҳал қилувчи гол Зинченконинг хатосидан сўнг урилди. Александр тўпни майдон марказида йўқотди, шундан сўнг рақиб ўйинчиси тўпни манчестерликлар дарвозасига аниқ йўллади.
Зинченко жорий мвсум АПЛ доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар