Зидан тарихдаги энг яхши ҳимоячи кимлигини айтди

Eldor Akmurzayev
7 ноя 2020, 20:50
“Реал” устози Зинедин Зидан ўз шогирдини танлади.

“Албатта, Рамос энг яхши ҳимоячилардан бири. У буни “Реал”даги ўйинлар орқали исботлаган. Мен уни тарихдаги энг зўри деб ўйлайман”, дея қайд этган Зидан.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос жорий мавсум 9 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга улгурди. Айни вақт мадридликлар раҳбарияти жамоа сардори билан келишувни яна 2 йилга узайтиришни режалаштирмоқда. Унинг амалдаги шартномаси эса 2021 йил ёзида тугайди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru