Зидан "Севилья"га қарши ўйин олдидан футболчиларга "Реал"дан кетаётганини айтган

Sherzod Nurmatov
16 май 2021, 02:27
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан узоқ вақтдан буён жамоани тарк этиш ҳақида ўйлаб келган.

"Onda Cero" хабарига кўра, франциялик мутахассис жамоа футболчиларига бир ҳафта олдин, "Севилья"га қарши ўйин (2:2) олдидан бу ҳақда маълум қилган.

Зиданнинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Зидан 2016 йилдан 2018 йилгача "Реал"ни бошқарган. Кейин у 2019 йилда клубга қайтди. Клуб унинг бошчилигида Чемпионлар Лигасини уч марта ютган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Onda Cero

Сўнгги янгиликлар

Барча ›