UZ

Сўнгги янгиликлар

14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  7 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  3 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  16 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  1 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  6 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  6

Зидан "Реал"дан кетди. У қайси ҳамкасблари олдида "шляпасини ечади"? Янгиликлар

Зидан "Реал"дан кетди. У қайси ҳамкасблари олдида "шляпасини ечади"?

Мадриднинг "Реал" клуби Зинедин Зиданни истеъфога чиқарди.

Клуб афсонаси "қаймоқранглилар"ни мураббий сифатида 263 ўйинга бошлаб тушди ва 11 та кубок олиб берди. Статистика: 174 ғалаба, 53 дуранг, 36 мағлубият (тўплар нисбати — 605:267). 

Зидан "Реал" бошқарувига 1-марта келганида имконсиздек туюлган ишларни амалга оширгани ёдингизда. Франциялик мутахассис "Реал" билан қаторасига 3 бор ЕЧЛда зафар қучиши мумкин, аммо баъзи ҳамкасбларини енгиш унга ҳозирча армон бўлиб қоляпти. Зиданнинг муваффақиятлари ҳақида кўп гапирилган. Биз бугун у "ошиб ўтолмаган довонлар" ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Расман: "Реал" Зиданнинг истеъфосини эълон қилди

Томас Тухель

Германиялик мураббий Зиданнинг қаршисига "Боруссия", ПСЖ ва "Челси" билан 6 бор чиққан, бирор марта ютқазмаган. Статистика: 6 ўйин — 2 ғалаба, 4 дуранг (тўплар нисбати — 19:15). 

Ушбу мураббийлар орасидаги сўнгги тўқнашув ЕЧЛнинг жорий мавсум ярим финалида содир бўлган.

Челси (Англия) – Реал Мадрид (Испания) 2:0 

6 май, 00.00, "Стэмфорд Бридж"

Голлар:

1:0 – 28 Вернер, 2:0 – 85 Маунт.

Челси – Менди, Аспиликуэта (Жеймс, 88), Тиаго Силва, Рюдигер, Чилуэлл, Маунт (Зиеш, 88), Жоржиньо, Хавертц (Жиру, 90), Канте, Кристенсен, Вернер (Пулишич, 67).

Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Милитао, Начо, Менди (Вальверде, 63), Кроос, Модрич, Винисиус Жуниор (Асенсио, 63), Каземиро (Родриго, 76), Азар (Мариано Диас, 89), Бензема.

Огоҳлантиришлар:

Жоржиньо (14), Рамос (37), Кристенсен (39), Начо (62), Кроос (72), Маунт (87), Вальверде (90).


Хосе Анхель Сиганда

Мазкур мураббий 2017-2018 йилги мавсумда Бильбаонинг "Атлетик"ини бошқарган эди. Ўшанда Сиганданинг шогирдлари "Реал"га қарши ўтказилган ҳар икки ўйинда дурангга эришган. Статистика: 2 ўйин — 2 дуранг.


Маурисио Почеттино

Аргентиналик мураббий "Тоттенхэм" устози сифатида Зиданнинг "Реал"и билан 2 марта тўқнашган. Ҳар икки ўйин ЕЧЛнинг 2017-18 йилги мавсум гуруҳ босқичида рўй берган. Ўшанда Мадриддаги ўйин дуранг (1:1) билан якунланаган бўлса, Лондонда "шпорлар"нинг қўли балан келган эди (3:1).

Тоттенхэм (Англия) – Реал Мадрид (Испания) 3:1 

2 ноябрь, 00.45, "Уэмбли"

Голлар:

1:0 – 27 Алли, 2:0 – 56 Алли, 3:0 – 65 Эриксен, 3:1 – 80 Роналду.

Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд (Сиссоко, 24), Санчес, Вертонген, Триппьер, Эриксен, Дайер, Уинкс (Дембеле, 66), Дэвис, Алли, Кейн (Льоренте, 79).

Реал Мадрид – Касилья, Хакими, Начо, Рамос, Марсело, Каземиро, Модрич (Тео, 81), Кроос, Иско (Асенсио, 74), Бензема, Роналду.

Огоҳлантиришлар:

Дембеле (89), Рамос (90).


Луиш Каштру

Португалиялик мутахассис Зидан билан ЕЧЛнинг жорий мавсумида 2 бор тўқнаш келди. Ўйинларнинг ҳар икковида Донецкнинг "Шахтёр" жамоаси ғалаба қозонди. Статистика: 2 ўйин — 2 ғалаба (тўплар нисбати — 5:2).


Пеп Гвардиола

Зидан мураббий сифатида катта саҳнага чиққанидан бери уни Пеп билан солиштиришади. Сўнгги 5 йилдаги натижалар ҳисобга олинса, Зинедин испаниялик ҳамкасбидан 1 эмас, 3 қадам олдинда. Аммо, ўзаро тўқнашувлар масаласида французнинг тили бироз қисиқроқ. Пеп "Сити" билан Зиданнинг "Реал"ига қарши 2 ўйин ўтказиб, 100 фоизлик натижа қайд этган. Статистика: 2 ўйин — 2 ғалаба (тўплар нисбати — 4:2).


P.s.: Материлни ёзишда франциялик мутахассисга қарши 2 ва ундан ортиқ ўйинларда тўқнашган мураббийларнинг натижаларигина ҳисобга олинди.

Муаллиф :
Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика