

“Неймар? Жамоамда тўп тепмайдиган футболчи ҳақида гапиришни истамайман. Ўн кун ва иккита ўйин қолди олдимизда. Шундан кейин хоҳлаган мавзуда гаплашаман. Гризманнинг “Барселона”га ўтиши? Бу ҳақда менда ҳеч қанақа маълумот йўқ. Кўрамиз. Антуаннинг “Атлетико”ни тарк этишини яхши ёки ёмон ҳолат дея олмайман. Бу менинг муаммоим эмас”, дея Зиданнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal нашри.



