

Франциялик мутахассис Левандовскининг трансферига қарши эмас, дея хабар бермоқда Испаниянинг Marca нашри. Аввал Карим Бенземанинг жамоада борлиги сабабли бош мураббий польшалик футболчини сотиб олиш ҳақида ўйламаётган эди. Зидан Бенземанинг ўрнига футболчи сотиб олишга рози бўлди. "Реал" раҳбарияти Левандовски билан келишиб олишгани тахмин қилинмоқда.




