UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  214 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  8 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Зидан "Аталанта" устидан қозонилган ғалабадан сўнг қандай фикрда? Янгиликлар

Зидан "Аталанта" устидан қозонилган ғалабадан сўнг қандай фикрда?

Теглар :  Зидан
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Аталанта"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қийин ўтди, аммо якуний натижа ижобий бўлди ва бу энг муҳими. Биз гол ура олдик, бироқ олдинда жавоб ўйини бор. Ўша ўйинда ҳам ғалаба қозонишимиз лозим. 

11 футболчи билан 10 кишига қарши ўйинимиз яхши чиққани йўқ, бизга жисмонан кучли жамоа қаршилик кўрсатди. Ҳимояда улар яхши ўйнашди, шунинг учун натижани биз учун ҳам яхши дея оламан. 

Биз тўп киритдик ва ўтказиб юбормадик. Йўқотишларимиз кўп, аммо ўз ишимизни бажаришда давом этамиз. Ҳимояда яхши ҳаракат қиляпмиз. Гол ўтказиб юбормадик ва тўп киритдик. 

Четлатиш? Бу қай даражада кескин қарор эканлигини билмайман. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш эта олмадик, аммо асосийси - ғалаба. Жавоб ўйини ҳам борлигини ҳисобга олсак, гол уришимиз мумкин эди", - деди Зидан. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика