Жозе Моуриньо: "Чемпионлар лигасида "Челси" билан якунланмай қолган ишим бор"
22 апр 2014 00:55
Янгиликлар
Жозе Моуриньо: "Чемпионлар лигасида "Челси" билан якунланмай қолган ишим бор"
Бу Чемпионлар лигаси ярим финали. Ушбу турнирнинг қай даражада эканилигини залга йиғилган жуналистларнинг кўплигидан ҳам билса бўлади. Бу мусобақанинг ушбу босқичида ҳар бир футболчи ва мураббий иштирок этишни истайди. Мен бу ерга "Атлетико" жамоасининг қандай клуб эканлигини айтиш учун келганим йўқ. Бу ҳақида мен футболчиларим билан гаплашиб олганман. Чемпионлар лигаси ярим финалига фақатгина энг зўр жамоалар етиб келишади.
Биз рақибни ҳурмат қиламиз. "Атлетико"ни ўрганиб чиқдик. Чемпионлар лигаси - бу футболчилар учун қўшимча куч бағишлайдиган юксак даражадаги турнир. Мен Торресни асосий таркибга тушираман демайман. У "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёрлигини ҳам биламан. У бундан қочмайди. Торрес "Атлетико"нинг мухлиси. Биз у билан ҳар доим испан футболи ҳақида гаплашамиз. Лекин у профессионал. Мен аниқ биламан, у майдонга тушадиган дақиқаларда фақат "Челси" учун хизмат қилади. Мени "Челси"да якунлайман қолган ишим бор. Бу Чемпионлар лигаси. Мен ҳар доим энг яхшисига интилганман ва интиламан. лекин баъзида ютасан, баъзида эса йўқ.
Фикрлар