Жоржо Кьеллини: «2004 йилда «Рома»га, 2007 йилда АПЛга ўтишим мумкин эди»
19 окт 2014 09:16
Янгиликлар
Жоржо Кьеллини: «2004 йилда «Рома»га, 2007 йилда АПЛга ўтишим мумкин эди»
«Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини фаолияти давомида бир неча бор клубини алмаштиришга яқин бўлганини айтиб берди.
«2007 йилда Англия премьер-лигасига ўтишим мумкин эди. Шундай бўлса ёмон бўлмасди, лекин «Ювентус» – менинг тақдирим. 2004 йилда «Рома»да пайдо бўлишим мумкин эди. Ўшанда томонлар трансферни деярли келишиб бўлишганди.
«Ювентус»га келганимда Жулиано Жанникедда катта акамдек муносабатда бўлганди. Ортиқча сўз айтишга қўрқардим, лекин у менга кўп нарсани ўргатди.
Фаолиятимни тугатгач футболда қолишни истардим, лекин мураббий бўлмасам керак. Бу жудаям асабий иш.
Ҳозирча футболчиликни тўхтатиш ҳақида ўйламаяпман. Менимча 38 эмас 34-35 ёшимда бутсаларимни михга илсам керак.
Фаолиятим якунига қадар АҚШда ўйнашни истардим. У ерда яшашни орзу қиламан», – дейди италиялик ҳимоячи.

Фикрлар